Президентимизнинг шу йил 9 февралдаги “Қашқадарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади.

Мазкур ҳужжатда ҳудудда профилактик кўриклар ва скрининг дастурлар кўламини кенгайтириш, вилоят даражасида 40 турдаги ва туман даражасида 20 турдаги янги даволаш ва диагностика усулларини амалиётга жорий қилиш, аҳоли ва тиббиёт ташкилотларини сифатли ва хавфсиз дори воситалари, тиббиёт буюмлари билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.  

Шунингдек, қарордан кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими сифатини ошириш, тиббиёт тизимини рақамлаштириш каби муҳим топшириқлар ўрин олган.  

Бундан ташқари, 2024-2025 ўқув йилидан бошлаб барча тиббиёт олий таълим муассасаларида Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан алоҳида давлат бюртмаси жорий этилади.  

Қашқадарё вилоятида онкологик касалликларни эрта босқичда аниқлаган тиббиёт бригадалари ҳар бир аниқланган ҳолат учун 2 млн. сўм миқдорида рағбатлантирилади.  

Қолаверса, қарорда:  

– Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) вилоят филиалининг ўрин-жойлар сонини 220 тадан 300 тагача ошириш;  

– Қарши темирйўл шифохонасини РШТЁИМнинг вилоят филиалига ўтказиш;  

– Қарши туғруқ комплекси ўрнида 200 ўрин-жойли янги туғруқ комплексини барпо этиш;  

– 50 ўринга мўлжалланган ҳудудлараро хоспис ташкил этиш;  

– Қарши шаҳрида янги тиббиёт маркази ва Бешкент шаҳрида янги шифохона қуриш;  

– Қарши шаҳри ва Китоб туманларида ихтисослаштирилган реабилитация марказини ташкил этиш кўзда тутилган.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаршида 200 ўринли янги туғруқ комплекси барпо этилади