Мазкур халқаро турнир Ўзбекистон Шахмат Федерацияси, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва “Shax-polan” МЧЖ ҳамкорлигида юқори савияда ташкил этилди.

Мусобақада жами 7 та давлатдан 258 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Ушбу мусобақа учинчи маротаба ташкил этилаётган бўлиб, илк бор 2017 йилда ўтказилган. II халқаро турнир эса 2018 йилда “Shax-polan” МЧЖ  ҳомийлигида ўтказилган. 

Мусобақа 2 гуруҳда ташкил этилади: “А” гуруҳда 1800 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар, “Б” гуруҳида эса 1999 ва ундан паст рейтингга эга бўлган шахматчилар қатнашиши мумкин. 

Халқаро унвон эгалари -GM,WGM,IM,WIMлар ва таклиф этилган хорижлик спортчиларга мусобақада иштирок этиш бепул. 60 ёшдан ошган фахрийлар ва ногиронлиги бор шахслар учун мусобақа бадалидан 50 фоиз чегирма белгиланган. 

Мусобақа стандарт йўналишида швейцар тизимида ўтказилади. Ҳар бир иштирокчига 90 дақиқа ва биринчи юришдан бошлаб, 30 секунддан қўшиб борилади. 

[gallery-23194]

Ушбу мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 350 миллион сўмни ташкил этади. “А” гуруҳ – 274 миллион, “Б” гуруҳ 76 миллион сўм. 

Маълумот ўрнида, ушбу турнир 11 май кунига қадар давом этади. 

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Qarshi open – 2025” III халқаро турнирига старт берилди