Андижонда Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси вилоят бошқармалари мутасадди ва мутахассислари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари, давлат, нодавлат ташкилотлари ахборот хизматлари вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашган анжуманда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 22 августдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги, “Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш доирасида кадастр соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, шунингдек, шу йил 25 августдаги 424- сон ҳамда 29 август куни қабул қилинган 426- сон қарорларининг мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумот ва тушунчалар берилди.

Анжуманда юқорида қайд этилган қарорнинг аҳамияти, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчиларнинг малакасини ошириш ва аттестациядан ўтиш тартиблари ҳақида маълумотлар берилди.

– Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган низомга кўра, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳаси мутахассислари ҳар уч йилда камида бир марта малака оширади, – дейди Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Фаёзиддин Бердиқулов. – Бундан ташқари, рўйхатдан ўтказувчилар ҳар уч йилда бир марта суҳбат шаклида аттестациядан ўтишлари белгилаб қўйилди.

Мутахассислар томонидан кейинги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган кенг-кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланиб, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш учун келгусида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида кадастр муҳандиси мутахассиси фаолият юритиши ҳамда у ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномаси тузган ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга ошириши белгиланганлиги қайд этилди.

Шунингдек, анжуманда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ва ягона ҳужжатга бирлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларининг юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомиллари ҳам батафсил тушунтирлди.

[gallery-13669]

Вазирлар Маҳкамасининг 426- сон қарорида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланганлиги, бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишга оид шикоятларини кўриб чиқиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби ҳамда шикоятларни кўриб чиқишда мурожаат этувчиларнинг тенг ҳуқуқлилиги, холислик, қонунийлик, коллегиаллик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг бир хиллиги принципларига қатъий риоя қилиниши назарда тутилганлиги алоҳида қайд этилди.

Анжуманда Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги қарорлари мазмун-моҳияти бўйича оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган бошқа барча саволларга мутасадди ва мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарорлар мазмун-моҳияти тушунтирилди