Пискент туманида ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштирувчи корхоналар фаолитяи кенгаймоқда

Маълумки, Пискент тумани Тошкент вилоятда бошқа ҳудудларга нисбатан ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти каби кўрсаткичларда анча паст даражада ҳисобланади. Шундай бўлса ҳам сўнгги йилларда мавжуд бўш турган ерлардан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш тармоқларини такомиллаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу жараёнда хорижий инвестор ва тадбиркорлик субъектларини кенг жалб этилаётгани муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Авваллари мазкур туманда бу каби ташаббусларга эътибор қаратилмагани туфайли ҳудуд иқтисодиётининг драйвери фаол тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ривожлантиришга салбий таъсир қилган эди. Айниқса, зўрма зўраки давлат режаларни бажариш, иш самарадорлигини ошириш учун янгича ёндашувлардан ва инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этилмаган.

Мамлакатимизда ҳудудларнинг иқтисодий тармоқларини ривожлантириш борасидаги ташаббуси билан Пискент туманида ҳам кенг кўламли иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириляпти. Аслида бу жараёнлар  мақтанишга арзигулик кўринмаслиги ҳам мумкин. Бироқ мавжуд имкониятлар натижасидан унумли фойдаланаётган тадбиркорларнинг саъй-ҳаракатларни эътироф этиш ўринлидир. Президентимизнинг 2020 йил 21 октябрдаги “Экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Пискент тумани экспорт салоҳиятини ошириш  ва қўллаб-қувватлаш, экспорт ҳажмларини кўпайтириш орқали макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Пискент туманида ташкил этилган медиа-турда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишилди.

Дастлаб вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси мутахассислари, туман ҳокимлиги масъуллари томонидан ҳудуднинг иқтисодий салоҳияти хусусида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, туманда жорий йил 1 ноябрь ҳолатига 4 миллион 126,1 минг доллари миқдорида махсулот экспорт қилинган. Шундан, саноатда 2 миллион 273,9 минг доллари миқдорида махсулот, қишлоқ хўжалигида 1 миллион 145 минг доллари миқдорида мева-сабзавот экспорт қилинган. Келгусида бу борада янада юқори натижаларга эришиш, бунинг учун тадбиркорлик субъектларига қулай шароит яратиш борасида қилинади.

Тадбир доирасида журналистларга " SOXOVAT-BROILER" масъулияти чекланган жамиятида амалга оширилаётган ишлаб чиқариш жараёни кўрсатилди. Мазкур корхона “Ҳалол” сертификатига эга бўлиб, жорий йилнинг октябрь ҳолатига 44,4 минг доллар миқдорида экспортни амалга оширган. 2016 йилда ташкил этилган паррандачилик фермаси Германия давлати технологиялари асосида юқори сифатли товуқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш борасида мамлакатимиз бўйича етакчи ҳисобланади.

Мутахассисларнинг қайд этишича, айни пайтда корхонада 220 дан зиёд иш ўрни яратилган. Бу ерда “Venger ROSS 308” навли бройлер товуқлар боқиш йўлга қўйилган бўлиб, иш жараёни автоматик равишда амалга оширилади. Мазкур техник имуониятлар натижасида ушбу паррандачилик фермасида 900 минг парранда боқилаётган бўлиб, ҳар куни 30 мингта парранда сўйилади ва қайта ишланади. Йилига 11 минг тонна парранда гўшти етиштирилиб, 20 хилдан ортиқ гўшт махсулоти тайёрланади.

Корхона кластер сифатида ишни ташкил этган бўлиб, махсус инкубаторийларда жўжа очирилиб, боқилади. Унинг озуқаси фабриканинг ем тайёрлаш корхонасида тайёрланади, 50 гектар ерда озуқабоп экинлар етиштирилади. Ушбу жараёнларда ҳозир жами 700 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Шундан сўнг медиа-тур иштирокчилари “TURON-BIZNES-LIMITED” масъулияти чекланган жамияти томонидан заъфарон шифобахш ўсимлиги етиштирилган дала майдонида ҳосилни йиғиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур лойиҳа 2018 йилда туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан “Кул тепа” маҳалли фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15 гектар ер майдонда ташкил этилган эди. Бунинг учун афғонистонлик инвестор Хади Абдул Хади томонидан 1 миллион 400 минг доллари миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция жалб этилган.

– Бу йил пандемия туфайли бизга ажратилган ер майдонларига заъфарон экишни якунлай олмаган бўлсак ҳам 2021 йилда тўлиқ 15 гектар майдонда катта плантация барпо этимиз, – дейди хорижлик тадбиркор Хади Абдул Хади. – Ҳар гектар майдонга 3 тонна ўсимлик уруғи экилди. Ўсимликни парваришлаш жараёни қўл меҳнати билан амалга оширилади. Бунинг учун доимий 40 та иш ўрни яратилган бўлиб, мавсумда 200 нафарга яқин ишчи жалб этлади. Айни пайтда етиштирган маҳсулотларимизни ташқи ва ички бозорда сотиш бўйича махсус сертификатларни олганмиз. Энди Ўзбекистон бозорига ўзига маҳсулот реализация қилиш учун ҳамкорлик шартномалари керак бўляпти.

Мутахассиснинг таъкидлашича, ўтган йили Туркия давлати билан қилинган экспорт шартномаси карантин туфайли кечиктирилди. Бу йилги ҳосилдан Буюк Британияга ҳар бир килограмм маҳсулот учун 8 минг доллардан экспорт қилиш режалаштирилган. Шунингдек, Пискент туманида етиштирилган заъфарон ўсимлигининг сифати хориж лабораторияларида текширилганда Афғонистон, Ҳиндистон давлатларидагига қараганда анча сифатли экани аниқланди.

Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, Пискент туманида 2020-2022 йилларда 909 миллиард 736 миллион сўмлик 36 та лойиха амалга оширилиши белгиланган. Натижада 1 минг 350 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Бу борада 2020 йил давомида 154 млрд 129 млн сўмлик 12 та лойиҳалар ишга туширилган бўлиб, туманда 304 та янги иш ўринлари яратилган.

Медиа-тур давомида журналистлар ҳудудда олиб борилаётган иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари вакиллари, тадбиркорлар ва ишчилар билан суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ва ижро