“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиалида газ таъминоти филиали, вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги “Энергия самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирда қарор ижроси юзасидан вилоятда олиб борилаётган амалий ишлар ҳақида фикр юритилди. Шунингдек, “Saf Boiler”, “Akfa Build” ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари ўзларининг энергия тежовчи ускуналари ҳақида тақдимотлар қилинди. Ушбу қурилмаларнинг қулайликлари, қандай ўрнатиш, тежамкорлик хусусиятига эга эканлиги борасида батафсил маълумотлар берилди. “Soar gaz” газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш ташкилоти бошқарувчилари томонидан эса хавфсизликни таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифати ҳақида маълумотлар берилди.



Тадбирда йиғилганлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.