Қарор ижросига бағишланди
Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини ҳамда мазмун моҳиятини тушунтириш ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларни ўтказиш бўйича Бухоро вилояти Вобкент туманида йиғилиш ўтказилди.
Унда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси вилоят бўлинмаси бош ва етакчи мутахассислари, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосарлари, бош мутахассислар, тумандаги 44 та маҳалла фуқаролар йиғини ва корхона-ташкилот ходимлари иштирок этди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами сифат ва самарадорлигини ошириш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишни маҳаллабай манзилли ва мақсадли таъминлаш бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар бўйича тўхталди.

Қарорга кўра, тиббиёт муассасаси раҳбарига муассасанинг қуввати доирасида бўлинмалар ихтисослашувини, улардаги даво ўринлари сонини ўзгартириш ҳамда ажратилган маблағлар доирасида ходимлар сонини иш ҳажмига мувофиқ белгилаш ваколати берилади. Тиббий хизматлар хариди асосида Жамғарма орқали молиялаштириладиган давлат тиббиёт муассасаларига бюджет маблағлари олувчиси мақоми берилиши, бунда уларга нисбатан Давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартиб қўлланилади.

Тиббиёт муассасалари учун тасдиқланга штат меъёрлари тавсиявий тусга эга ҳисобланади. Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг алоҳида тартиби ва шартлари татбиқ этилади. Кўрсатилаётган тиббий ёрдамни тасдиқланган стандартларга мувофиқлиги ва сифатини назорат қилиш жамғарма томонидан, тиббиёт муассасалари фаолияти натижадорлигини баҳоловчи индикаторларни ишлаб чиқиш ва улар асосида доимий мониторинг ўрганиш, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан амалга ошириш тартиби ўрнатилиши, Давлат тиббий суғуртасини жорий этиш бўйича тиббиёт ходимлари томонидан аҳолига тушунтириш, оммавий ахборот воситалари орқали тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишлари зарур эканлиги кўрсатиб ўтилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.