Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши, Шуманай туман кенгаши ва Халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи ҳамкорлигида ўтказилган партия гуруҳининг навбатдаги йиғилишида давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 30 июлдаги “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси бўйича олиб борилган ишлар муҳокама қилинди.
Тадбирда депутатлар томонидан ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада ошириш, шу жумладан, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг, “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган фарзандларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъул ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги масаласи танқидий кўриб чиқилди.
Ушбу масалани туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида кўриб чиқиш бўйича қарор қабул қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири