Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 декабрдаги “Куз-қиш мавсумида истеъмолчиларни автобензин маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва уларнинг нархлари кескин ошишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2022 йил 10 декабрдан 2023 йил 1 апрелга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда Электр энергетикада назорат инспекцияси томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари бўйича текшириш ишларини ташкил қилиш кўзда тутилган.

Хўш, ушбу қарор ижроси тегишли ташкилотлар томонидан қандай таъминланмоқда?

Ушбу савол билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси Матбуот хизмати раҳбари Наврўз НОРБОБОЕВГА юзландик.

– Айни кунларда Президентимизнинг 2022 йил 12 декабрдаги қарори ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – деди Н. Норбобоев. – Хусусан, республикамиз бўйича энергетика вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ, яъни Ички ишлар ва Прокуратура органлари ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбирлари ташкил этилмоқда.

Қарор билан 2023 йил 1 апрелга қадар Энергетика вазирлиги ҳузуридаги инспекциялар томонидан истисно тариқасида, Бизнес омбудсман билан келишилмасдан тадбиркорлик субъектларини уларнинг молиявий-иқтисодий фаолиятига аралашмаган ҳолда энергия ресурсларидан ноқонуний ва самарасиз фойдаланиш ҳолатларини текширишга рухсат берилди.

Хусусан, “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2022 йилнинг 11 ойи давомида бу йўналишда 499 та тадбиркорлик субъектида текширувлар ўтказилиб, 133,3 миллион киловатт соат, яъни 58,4 миллиард сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. 2022 йилнинг декабрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида ҳудудлар бўйича 719 та истеъмолчи томонидан 35,5 миллион киловатт соат миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Бундай ҳолат туфайли энергетика тизимига 15,7 миллиард сўм қийматда зарар келтирилган.

Мисол учун, Сирдарё вилоятининг жами истеъмолчиларининг бир кунлик электр энергияси истеъмоли 5,5 миллион киловатт соат бўлиб, ушбу кўрсаткичга асосан Сирдарё вилоятининг ўрта ҳисобда 1 ҳафталик ҳажмдаги электр энергияси истеъмолига тенг миқдорни ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, бунда энг кўпи Aндижон, Қашқадарё, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида аниқланди. Масалан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида фаолият юритиб келаётган “Maroqand sifat tekstil” МЧЖда 2,3 миллиард сўм, Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган “Spring Kolours Industriy" МЧЖда 1,4 миллиард сўм, Aндижон шаҳрида фаолият юритиб келаётган “Ф.Х.С” МЧЖда 684,17 миллион сўм қайта ҳисоблаш ишлари амалга оширилди.

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, уларнинг электр ускуналари тармоқдан ажратилди.

Қайд этганимиздек, бугунги кунда ноқонуний ҳолатлар туфайли энергетика тизимига жами 15,7 миллиард сўм қийматда зарар келтирилган. Келтирилган зарарни қоплаш юзасидан хужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига киритилиб, ундириш чоралари кўрилмоқда.

ЎзА мухбири Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА ёзиб олди

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қарор ижроси бўйича 1 ойда 719 та ноқонуний ҳолатга чора кўрилди