Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикасининг иккинчи даражали «Достиқ» («Дўстлик») ордени билан тақдирланди.

Мукофотни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ушбу мамлакатнинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Aтамқулов топширди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида олиб борилаётган узоқни кўзловчи, самимийлик ва ўзаро ишончга асосланган ташқи сиёсат яқин хорижий мамлакатлар билан яхши қўшничилик алоқаларини йўлга қўйиш имконини бермоқда.

Мамлакатимизда Қозоғистон Республикаси билан маданий-маърифий муносабатлар ҳам янгича тараққиёт босқичига чиқди. Қардош юртда «Ўзбекистон Республикаси маданияти кунлари», диёримизда эса «Қозоғистон Республикаси маданияти кунлари» муваффақиятли ўтказилмоқда.

Қардош юртнинг ижодкорлари юртимиздаги бадиий кўргазмалар, фестиваллар, маданий тадбирларда, халқаро форумларда фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг қардош юртнинг «Достиқ» ордени билан тақдирланиши икки халқ ўртасидаги ҳамжиҳатлик алоқаларнинг ўзига хос ифодасидир.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қардошлигимизнинг яна бир эътирофи