Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мазкур ижодий ташкилот аъзолари Сапарбек Иманбековнинг “Достаримиз жирлайди” (“Дўстларимиз куйлайди”), Абдулла Рустамовнинг “Қайран дуние” (“Ажаб дунё”) ҳамда маҳоратли сухандон Рахия Мансурова таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан чоп этилган “Ўрлеу” (“Кўтарилиш”) номли китобларнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг маслаҳатчиси, атоқли шоир Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Салим Ашур, Республика қозоқ миллий маданият марази раиси Серикбой Усенов ва бошқалар мамлакатимизда турли миллат ва элат вакилларининг эмин-эркин яшаб, ижод қилиши учун зарур барча шароит ва имкониятлар яратилганини таъкидлади.  

[gallery-18274]

–  Адабиёт кунлари сифатида нишонланаётган июль ойида қардош халқларнинг адабиёти намуналари бўлиб ўтаётгани диққатга сазовор, – деди Салим Ашур. – Қозоқ адабиёти кўлами, моҳиятининг чуқурлиги билан ажралиб туради. Бизнинг адиб ва шоирларимиз доимо қалбан яқин бўлганлар. Юртимизда қардош халқлар адабиёти намуналарига оид бундай тақдимотлар доим кўтаринки руҳ билан нишонланган. Ўйлайманки, ўқувчилар ушбу янги китобларни меҳр ва муҳаббат билан мутолаа қилади.  

–  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан чоп этилган “Туркий адабиёт дурдоналари” номли муҳташам адабий мажмуанинг ўн жилди қозоқ адабиёти намуналарига бағишлангани сўз санъатимизга бўлган эҳтиромдан дарак беради, – деди Серикбой Усенов. – Ўйлайманки, бундан кейинги чоп этиладиган адабий мажмуаларда ҳам қозоқ адиб ва шоирлари ижодидан намуналар акс эттирилади. Биз яқинда Қозоғистондаги Абай номидаги миллий педагогика университетида Алишер Навоий марказининг очилиш тадбирларида иштирок этиб келдик. Маданиятларимизнинг ўзаро бойишида шундай адабий-маърифий мулоқотларнинг аҳамияти беқиёс. Тақдимоти ўтказилаётган ушбу китоблар катта меҳнатлар эвазига чоп этилди.  Уларни Ўзбекистондаги  қозоқ тилида таълим берилувчи  мактабларга, шунингдек, миллий маданият марказларига тақдим этиш ниятимиз бор. Бу китоблар ёш авлод маънавиятини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этиши шубҳасиз.  

Назокат Усмонова,  

Ойбек Пардаев (сурат),  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қардош тилдаги янги китоблар тақдимоти ўтказилди