Авваллари мамлакатимизда ер майдонларини хусусийлаштириш мумкин бўлмаганлиги сабабли, ер участкаларидан фойдаланиш, эгалик қилиш ҳуқуқи, ерга нисбатан дахлсизлик ҳуқуқининг бузилиши ҳамда ер майдонлари учун компенсация тўловларининг тўлаб берилмаслиги сингари ҳолатлар фуқароларнинг кўплаб норозиликларига сабаб бўлар эди.

Жамиятимиздаги ўзгаришлар, қонунчиликнинг такомиллашуви билан ана шу йўналишдаги муаммоларни қонуний бартараф этиш, тартибга солиш мақсадида 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун ҳужжати Ўзбекистон Республикаси  Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 24 сентябрда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2021 йил 30 сентябрда маъқулланган.

Ушбу қонун 6 боб, 44 моддадан иборат бўлиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.

Қонунга кўра, ер участкаларини маълум ҳақ эвазига хусусийлаштириш мумкинлиги белгиланган. Агарда ушбу ер участкасида давлат кўчмас мулки мавжуд бўлиб, уларни хусусийлаштириш тақозо этган бўлса, ер ва кўчмас мулк бир вақтда хусусийлаштиришга йўл қўйилади.

Хусусийлаштириш объектларига нималар киради? Қонунга кўра, юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фоалиятини амалга ошириш учун берилган ер участкалари, шу билан бирга, хусусийлаштирилиши лозим бўлган давлат кўчмас мулк объектлари жойлашган ва бўш турган ер участкалари хусусийлаштириш объектлари бўлиши мумкин. Бунда барча ҳаракат ва жараёнлар қонунчилик ва белгиланган тартиблар доирасида амалга оширилади.

Ўз навбатида қонун ҳужжатида хусусийлаштиришга йўл қўйилмайдиган ер участкалари ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан, фойдали қазилма конлари, шунингдек, қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган давлат мулки объектлари жойлашган ер участкалари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадлари ва тарихий-маданий мақсадлар учун мўлжалланган ерлар таркибига кирувчи ер участкалари, шунингдек, ўрмон ҳамда сув фондларининг, муҳандислик ва транспорт инфратузулмаси объектларининг муҳофаза зоналари, шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг умумий фойдаланишдаги ерлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, йўллар, соҳил бўйлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари) ана шундай ер майдонлари тоифасига киради.

Бундан ташқари, хавфли моддалар билан зарарланган ва биоген заҳарланишга дучор бўлган ер участкалари, махсус иқтисодий зона фаолият кўрсатадиган даврда қонунчиликда белгиланган тартибда махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига тақдим этилган ер майдонлари, Маъмурий кенгаш қарори билан берилган ер участкалари (махсус иқтисодий зоналар тугатилгандан кейин ер участкаларининг махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари  томонидан хусусийлаштириш ҳоллари бундан мустаснодир).

Кўп квартирали уйлар жойлашган, шунингдек, кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини, ижтимоий шериклик тўғрисидаги келишув ва шартномаларни амалга ошириш ҳамда юридик шахсларга давлат ва жамият эҳтиёжлари учун берилган ер участкалари ҳам хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.

Мазкур қонун ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг ўтган даври давомида 242,2 гектар ер майдонини хусусийлаштириш бўйича 1 минг 925 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларнинг 729 тасига розилик берилди, 6 та мурожаат бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.  

Қолган 1 минг 190 та мурожаатга рад жавоби берилган. Рад этилганлар аксарият ҳолларда ерга бўлган ҳуқуқнинг мавжуд эмаслиги ёки ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни хусусийлаштириш масаласидаги мурожаатлар бўлган. Умуман, мурожаатчиларга рад этилиш асослари ва сабаблари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида фуқароларнинг ер участкаларига эгадорлик ҳуқуқини кафолатлаш, яъни уларнинг хусусийлаштирилган ер участкаларига бир умр эгалик қилиши, фойдаланиши ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларига эга бўлишлари юқорида қайд этилган қонуннинг муҳим ва тарихий аҳамиятга эга эканлигини билдиради.  

Дилшодбек Акбаров,

Давлат кадастрлари палатаси  

Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қандай ер майдонларини хусусийлаштириш мумкин?