Айни кунда Андижон вилоятида 13 минг 305 километр узунликдаги автомобиль йўли мавжуд. Шундан 2 минг 422 километри умумий фойдаланишдаги автомобиль, 10 минг 883 километри ички йўллардир. Мавжуд йўлларнинг 2 минг 70 километри таъмирталаб бўлиб, шундан 530 километрини умумфойдаланувдаги автомобиль йўллари, 1 минг 540 километрини ички йўллар ташкил этади.

– Вилоятимизда турли тоифадаги йўлларни таъмирлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Мирзоҳид Нурматов. – Жорий 2025 йил давомида 598,5 миллиард сўм миқдорида йўлишлари бажариш ҳисобига 1 минг 265 километр автомобиль йўлини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган. 

Ана шу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг 1-чорагида 81,5 километр йўл таъмирланди. Таъмирлаш ишлари учун 44,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. 

Жумладан, ана шу давр мобайнида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш бўйича 18,6 миллиард сўм, саноат зоналари йўлларини барпо этиш бўйича 2,7 миллиард сўм, умумий фойдаланишдаги йўлларни техник соз ҳолатда сақлаш бўйича 8,3 миллиард сўм миқдоридаги йўл қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилди.

[gallery-22652]

Бундан ташқари, “Ташаббусли бюджет” дастури доирасида 14,9 миллиард сўм маблағ ҳисобидан 71 километр ички йўлларни таъмирлаш, шунингдек, ҳудудларда 10,5 километр узунликдаги тупроқ йўлларга шағал ётқизиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга келиб, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси доирасида қатор туманларда цемент-бетон қопламали йўллар қурилиши бошланади.

Шу билан бирга “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида вилоятдаги 139 километр узунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларига манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатлари экиш бўйича ҳам ишлар режа асосида олиб борилмоқда. 

Бир сўз билан айтганда, жорий йилда вилоятда автомобиль ва ички йўлларни таъмирлаш, ҳолатини яхшилаш бўйича белгиланган барча ишлар режа асосида давом эттирилмоқда. 

Ф.Убайдуллаев, З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қанча автомобиль йўли таъмирланди?