Жазони ижро этиш муассасасида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўзини осгани билан боғлиқ хабарлар тарқалди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати аниқ маълумот тарқатди. Унга кўра, Наманган вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 2000 йилда туғилган маҳкум (Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми "Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш" билан судланган) ишлаб чиқариш цехи ҳудудида ўзини-ўзи осиб, вафот этган.

Мурдани кўздан кечириш давомида бўйин соҳасида странгуляцион эгатдан ташқари бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари ўтказилмоқда. Текшириш ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

***

Ижтимоий тармоқларда  марҳумнинг онаси томонидан ўғлининг танасида қийноқ излари борлиги қайд этилган хабар тарқатгани сабабли мазкур ҳолат Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) назоратига ҳам олинган.

Омбудсман ахборот хизматидан маълум қилишларича, ҳолат Омбудсманнинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига бориб ўрганилмоқда.  

Ўрганиш якунлари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.         

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қамоқхонада маҳкум нега ўзини осган?