Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази жорий йилнинг 12-15 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудидан нам ҳаво, сўнгра Урал ҳудудидан совуқ ҳаво массалари кириб келиши мумкинлигини маълум қилди.

Оқибатда 12-14 декабрь кунлари республикамиз ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳатто тоғларда қалин қор ёғиши мумкинлиги айтилмоқда. Шунингдек, тоғли ҳудудларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкинлигидан огоҳлантирилмоқда.

«Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ички ишлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва бошқа ихтисослаштирилган хизматлар билан ҳамкорликда бўлиши кутилаётган ноқулай об-ҳаво оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрган.

Кўрсатилган кунларда довон йўлига отланишни режалаштирган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўриб сафарга чиқишларини тавсия қиламиз.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қамчиқ довонига қалин қор ёғиши кутилмоқда