Қамчиқ довонидаги А-373 йўлининг 119–121 км қисмида реконструкция ишлари бошланиб, цемент-бетон қоплама қўйилиши керак эди. Лекин орадан уч йил ўтиб ҳам ишлар охирига етмаяпти.

Бу эса ҳайдовчилар ва йўловчиларнинг тирбандликда қолиб кетишига, уларга ноқулайлик туғдиришига сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилноза Азизова жойларда ўтказилган очиқ мулоқотларда сайловчилар томонидан бу муаммо ҳақидаги мурожаатларни тинглаб, вазиятни ўрганди. Муаммони ҳал этиш заруратидан келиб чиқиб, транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга депутатлик сўрови юборди.

Сўровда минглаб ҳайдовчи ва йўловчилар тирбандликда қийналиб келаётгани қайд этилиб, нега қурилиш жараёни суст олиб борилаётгани, ушбу йўл қачон битиши ҳақида изоҳ сўралган.

Қамчиқ довони — Фарғона водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғлаб турувчи муҳим йўл. Шунинг учун бу фақат бир нечта туман ёки ҳайдовчилар муаммоси эмас, муҳим аҳамиятга эга масала.

Депутат сўровида кўтарилган йўл муаммоси халқ манфаати йўлидаги долзарб масаладир. Шундай экан, масъулларнинг жавобини кузатиб борамиз. 

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қамчиқ довонидаги тирбандлик қачон ҳал этилади?