“Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан айни қор-қировли, совуқ кунларда йўлларда хавфсизликни таъминлашга эътибор янада оширилди.
Хусусан, 2020 йил 18-19 ноябрь кунлари корхона томонидан А-373 “М-39 Гулистон – Бўка – Ангрен – Қўқон - Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг 185-285 километр қисмида куну тун йўлларни қордан тозалаш ишлари босқичма-босқич бажарилди. Ушбу ишларга 115 та техника ва 400 ишчи-ходим жалб этилди.
Мазкур автомобиль йўлида ҳаво ҳарорати 12 даража совуқ, қалин қор, кучли шамол ва кўриш даражаси паст бўлган мураккаб об-ҳаво шароитида ҳам корхона томонидан йўловчиларнинг хавф-хатарсиз ўтиб олиши таъминланмоқда. Автомобиль йўлининг қатнов қисмида транспорт воситалари тўхтовсиз икки томонлама ҳаракатланмоқда.