А-373 автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида вақти-вақти билан кучсиз қор ёғмоқда. Бу ҳақда “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ЎзАга хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотида 12-14 декабрь кунлари республикамизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, ёғингарчиликлар бўлиши айтиб ўтилган эди. 

Хусусан, 12 декабрь куни кечки соат 20:00 дан бошлаб довонда вақти-вақти билан қор ёғиши бошланган. Айни вақтда ҳам ёғингарчилик бўлиб турибди. Йўлларнинг кўриниши 800 метрни ташкил қилмоқда, ҳаво ҳарорати 3 даража совуқ. Довон йўлларида автомашиналарнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қордан мунтазам равишда тозаланмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қамчиқ довонида қор ёғмоқда