Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғиши маълум қилинган.

Хусусан, кеча довонда қор ёғиши бошланди. Бугун ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиб, йўлнинг кўриниши 50 метргача қисқармоқда. Мазкур ҳолат довон йўлларида автомашиналарнинг эркин ҳаракатланишига бирмунча таъсир қиляпти. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозаланмоқда. Айни вақтда автомобиллар хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган.

Таъкидлаш жоизки, ҳозир “Қамчиқ” довонида ҳаво булутли, ҳарорат цельсий шкаласи бўйича “0” даражада. Тоғ ён бағирларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрни ташкил қилмоқда.

"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довондан ўтиш учун йўлга чиққан ҳайдовчиларни ҳаракатланишдан аввал қуйидаги мутахассис тавсияларига эътибор қаратишларини сўрайди. Хусусан, довон орқали юришни мақсад қилиб автомашина бошқарувига ўтирган фуқаролардан автомобилларнинг техник ҳолатини эътиборга олиш, довон орқали етарли даражада ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари билан ҳаракатланиш, шиналарнинг мустаҳкамлигини кўздан кечириш ва ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади.

Яна шу маълум қилинадики, “Қамчиқ” довонидаги қорли об-ҳаво эртага 9 февралда ҳам давом этади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қамчиқ” довони очиқми?..