Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик
Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш, халқимизга хос бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибат каби юксак фазилатларни улуғлаш, аҳоли, айниқса, навқирон авлод онги ва қалбида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бунда, биринчи навбатда, ўтганларни хотирлаш, уларнинг жасорат ва садоқатга йўғрилган ҳаёт йўлини ибрат мактаби сифатида улуғлашга алоҳида эътибор қаратилаётир. Бугунги тинч-осойишта ва обод турмушимизни таъминлашда фаол иштирок этган кексаларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.
Мустаыиллигимизнинг 31 йиллиги олдидан жойларда уруш қатнашчилари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига моддий-маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Андижон вилоятида ҳам бу борада турли тадбирлар ўтказилаётир. Мустақиллик йилларида хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасорати давлатимиз томонидан муносиб тақдирланиб, халқимиз доимо ёд этмоқда.
Андижон вилоятидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари мустақиллик байрами олдидан юрти учун ўз жонини фидо қилган чегарачи қаҳрамонлар марҳум катта лейтенант Ш Собиров ва кичик сержант А. Товулдиевлар хонадонига борди. Оила аъзолари, яқинлари билан дилдан суҳбатлашилди. Мард ўғлонларнинг хотираси ёдга олинди.

Ҳа, инсон қадри боқий, хотираси муқаддасдир. Айниқса, юрт тинчлиги йўлида, Ватан ҳимояси учун жонини фидо қилганлар номи абадиятга дахлдордир. Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик. “Аввал Ватан, кейин жон” деган аҳдига содиқ қолган Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларида хизмат қилиб она ватан тинчлиги йўлида вафот этганларнинг номи ҳамиша қалблар тўрида, юраклар ардоғида яшайверади.
Н.Бозорова,
ЎзА