Қaҳрaмонлaр хотирaси бaрҳaёт
ФОТОРЕПОРТАЖ
Шарқий ҳарбий округ қўшинлари ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ватанимиз сарҳадларини мардонавор қўриқлаб, эл-юрт осойишталиги йўлида жонини фидо этган қаҳрамонларнинг оила аъзолари, уруш қатнашчилари ҳамда фахрийлар ҳолидан хабар олишмоқда.
Ана шундай мардлик ва жасорат тимсоли бўлган ўғлонларимиздан бири, сержант Дилшод Aсановнинг хонадонида ҳарбий хизматчилар ҳамда оила аъзолари қаҳрамоннинг болалик чоғларини, касбини қанчалар севганини ёдга олишди.
Шарқий ҳарбий округига қарашли барча гарнизонларда хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбийлар оилаларига мудофаа вазирининг тегишли буйруғига асосан моддий ёрдам пули ва байрам совғалари топширилмоқда.
[gallery-21246]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА