Пойтахтнинг Юнусобод туманидаги 12 та маҳаллага бириктирилган ишчи гуруҳи таркибидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ходимлари маҳалла аҳли билан суҳбатда бўлиб, уларни қийнаётган муаммолар, узоқ вақт ечим топмаган мурожаатларини ўрганмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида «Маҳаллабай» тизимини жорий қилиш бўйича Тошкент шаҳридаги маҳаллаларга бириктирилган вазирликлар ва идоралар томонидан жойларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида»ги 2021 йил 11 февралда бўлиб ўтган 19-сонли ведеоселектор йиғилиш баёнининг ижроси таъминланмоқда.

Хўш, кимда, қаерда ва қандай муаммолар бор ва уларни жойида тезкорлик билан қандай ечиш мумкин?

Албатта, муаммолар турлича, ижтимоий ва иқтисодий соҳалар ва атроф-муҳитни ободонлаштириш билан боғлиқ. Агентлик ходимлари биринчи навбатда маҳалла масъуллари билан кўзга ташланадиган атроф-муҳитни ободонлаштириш ҳамда уй-жой коммунал соҳасидаги муаммоларни ҳал этишга асосий эътиборни қаратди.

Агентлик ходимлари томонидан «Махсустранс» ДУК Юнусобод туман бўлими ва туман Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси жалб этилган ҳолда Юнусобод тумани «Хиёбонтепа» , «Шайх Шиблий», «Янги тарнов», «Отчопар-1», «Бўзсув» ва бошқа маҳалла ҳудудларидаги бино, майдонлар, канал ва ариқлар куз-қиш мавсумида тўкилган дов-дарахтлар барглари, йиғилган пластмасса, қурилиш чиқиндиларидан тозаланишига эришилди.

Қувонарлиси, албатта атроф-муҳитни ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳли ҳам хайрихоҳлик билдириб, фаол иштирок этмоқда. Ўз ўрнида маҳалла аҳлининг ҳам таклифлари инобатга олинмоқда. Шулардан бири аҳолининг чиқинди қутиларига бўлган эҳтиёжи. Агентлик томонидан зарурати бор ҳудудга контейнер келтирилди, яроқсиз ҳолатга келган чиқинди қутилари эса янгисига алмаштирилди.  

Бундан ташқари, туман «Сувоқава» ташкилотига берилган талабнома билан йўл юзлари, йўлакчалар, кўп қаватли уйлар ва якка тартибдаги уйлар олдида ҳафталаб, ҳатто ойлаб беҳуда оқиб ётишига сабаб бўлган ичимлик суви, иссиқлик манбаини узатувчи қувурлар таъмирланди, баъзилари янгисига алмаштирилди.  

– Маҳалламиз ҳудудида тўрт, беш ва тўққиз қаватдан иборат 42 та уйлар мавжуд, якка тартибдаги хонадонлар сони эса 30 тани ташкил этади, – дейди «Қадрдон» МФЙ раиси Комил Раҳмонов. – Ишчи гуруҳи таркибидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги саъй-ҳаракати билан “Устазода» бошқарув компанияси жалб этилиб, қисқа муддатда бир неча ўн йилдан буён таъмирланмаган 17 мавзедаги 16 та подъездли 5-6 уйларнинг фасад қисми оқлаб берилди, атрофи ободонлаштирилди.  

Бундан халқимиз беҳад мамнун бўлди.Эндиликда кўп вақт ва маблағ талаб этиладиган масалалар - кўп қаватли уйларнинг қолган фасадлари, 38925 кв.м. том қисми, 196 та кириш йўлаклари, 12 та лифти ва 43 та иссиқлик узелларини ҳам босқичма-босқич таъмирлаш ишлари бошланган.

Ишчи гуруҳи таркибидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан кўчаларни ёритиш ва асфальтлаштириш бўйича аҳолидан тушган мурожаатлар ҳам ўз ечимини топмоқда.

«Отчопар-1» МФЙ ҳудудида жойлашган “Ideal tekstil grouрр” МЧЖ корхонаси қувури орқали аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитга зиён етказиши мумкин бўлган зарарли тутун ва ёқимсиз ҳид шу ерда яшовчиларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлаётгани ҳам ўрганишлар давомида маълум бўлди. Зудлик билан ишлаб чиқариш корхонаси раҳбариятига бу ҳақда тушунтиришлар бериб ўтилди. Натижада бу ердаги фильтрлар алмаштирилиб, нохуш ҳолат бартараф этилди.

Мурожаатлардан яна бири «Мирзо Улуғбек» МФЙ Амир Темур кўчасида жойлашган 2-уйнинг юқори қаватида яшовчилардан тушган бўлиб, бу масала ҳам жойида ҳал этилди. Бу уй том қисмининг 120 квадрат метри таъмирланди.

Шунингдек, «Юнусобод» МФЙда Хушнаво кўчасини ёритиш, хонадонлардаги электр энергияси таъминоти билан боғлиқ муаммоли мурожаатлар ҳам қабул қилинди. Туман электр тармоқлари корхонасини жалб этган ҳолда мазкур маҳалланинг Хушнаво кўчаси, шу номдаги 1, 2, 3-тор кўчалари ҳамда шу манзилдаги хонадонларга берилаётган электр қувватининг лозим даражадалигини ўлчаб текширувдан ўтказишди. Шу куннинг ўзидаёқ Тошкент шаҳар «Нур»ДУК томонидан 10 та симёғочдаги куйган ёритгич лампочкалар янгисига алмаштирилди ва хонадонларда эса электр энергия қуввати меъёрга келтирилди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бириктирилган 12 та маҳалла ҳудудига ишчи гуруҳ таркибида аҳолини, хусусан ёшларни қийнаётган муаммолар ва уларни ҳал қилиш бўйича ўрганишларни давом эттирмоқда.

 Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя

қилиш агентлиги Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қаерда, кимда нима муаммолар: улар қандай ҳал этилмоқда?