Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз олти йиллиги ҳамда “Ўзбек тили байрами” куни юртимизнинг барча ҳудудларида, шу жумладан, Наманган вилоятида кенг нишонланмоқда.

Наманган шаҳридаги “Адиблар хиёбони”да “Она тилим – фахрим менинг!” шиори остида бўлиб ўтган тантанали маросимда вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари, ёзувчи-шоирлар, тилшунос олимлар, нуронийлар иштирок этди. 

Тадбирда Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Бозоров, Наманган давлат университети ректори, тарих фанлари доктори, профессор Абдуғаффор Қирғизбоев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов мамлакатимизда сўнгги йилларда давлат тилининг нуфузини ошириш, ёшлар қалбида она тилимизга бўлган ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, ўзбек тилининг миллий давлатчилигимиз тарихидаги ўрни, унинг мақоми Ватанимиз, халқимиз келажаги, ёруғ истиқболини белгиловчи беқиёс аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Дарҳақиқат, она тили – бу сизу бизнинг илк айтган сўзимиз, онамиз томонидан қулоғимизга айтилган алла. Шу маънода, халқимиз маънавияти ва миллий ўзлигининг ажралмас рамзи бўлган ўзбек тилини эъзозлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимизга айланмоғи лозим. 

– Тил миллат тафаккурининг бебаҳо хазинасидир. Бугунги кунда жаҳон миқёсида турли миллат ва элатларнинг ўз ўрнига эга бўлган 70 та тили мавжуд, шулар қаторида сайёрамиз бўйлаб 60 миллиондан зиёд одам гаплашадиган ўзбек тили ҳам борки, унинг давлат тили сифатидаги мақомини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Наманган давлат педагогика институти талабаси, “Келажак бунёдкори” медали соҳиби Мастура Набихонова. – Охирги олти йилда она тилимизнинг қадрини янада юксалтиришга қаратилган йигирмадан ортиқ фармон-қарорлар қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилди. 2020 йилдан буён ҳар йили юртимизда 21 октябрь – “Ўзбек тили байрами” куни сифатида нишонланмоқда. Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси ва бошқа нуфузли минбарларда ўзбек тилида нутқ сўзлагани тилимизнинг нуфузи, давлат мустақиллиги ва элимиз ғурурининг юксак намунасидир. 

[gallery-25836]

Тадбир, ижодкорлар ва ёшлар томонидан айтилган она тилимизни улуғловчи шеър, бадиий чиқиш ва куй-қўшиқлар, вилоят театри актёрлари чиқишлари билан янада сайқал топди. Байрам тадбири якунида, “Адиблар хиёбони”да жойлашган Боборахим Машраб ҳайкали ҳамда вилоятда яшаб, ижод қилиб ўтган севимли адиб ва шоирлар ёдгорликлари пойига гуллар қўйиш билан она тилимизга бўлган ҳурмат ва муҳаббат ифода этилди. 

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадринг баланд бўлсин, она тилим, жону дилим!