Тарихий ёдгорликлар — халқнинг ўтмиши, маданияти, урф-одатлари ва қадриятларининг тирик гувоҳи. Улар орқали миллат ўз тарихини, келиб чиқишини ва шахсийлигини англайди.

Фанлар академияси ахборот хизмати раҳбари Моҳира Жуманованинг маълум қилишича, Наманган вилоятида жойлашган Ахсикент ёдгорлигида ёдгорликнинг 10 га яқин обеъктни очиқ осмон ости музейига айлантириш ишлари  бошлаб юборилган. 

Мутахассиснинг сўзларига кўра,  2024-2025 йиллардаги археологик тадқиқотлар мавсумида 11, 15 ва 21-қазишма объектлари музейлаштиришга тайёрланмоқда. Ушбу объектларда асосан X-XIII аср бошларига оид турар-жойлар, ер ости иншоотлари ва ҳунармандчилик устахоналари қолдиқлари аниқланган. 

Очиқ осмон остидаги музейга айлантирилган 9-объектда Ахсикент шаҳрининг мудофаа деворлари шаклланиш босқичларини яққол кўриш мумкин. Бу ерда маҳаллий ва хорижлик меҳмонларга эр. авв. III асрдан ўрта асрларга қадар даврма-давр таркиб топган мудофаа девори намойиш этилмоқда. Шунингдек, музейга айлантирилаётган 18-объектда XIII аср бошларида барпо этилган мудофаа девори, турар-жойлар ва ер ости тоза сув тизими кўрсатилса,  11-объектда маҳобатли иншоотлар билан ер ости таг хоналар намойиш этилади. 

Бундан ташқари  ўтган 2021 йилдан буён Наманган вилояти, Чуст тумани ҳудудида жойлашган Бибиона (Қадимги Чуст) археологик ёдгорлигида олиб борилаётган тизимли тадқиқотлар давомида Фарғона водийсининг сўнгги бронза ва илк темир даврига оид моддий маданият намуналари, уларнинг даврий хронологияси, турар жой қолдиқлари ҳамда қадимги деҳқончилик фаолиятининг археологик белгилари аниқланди ва ўрганилмоқда.

Ёдгорликдаги археологик қатламлардан флотация усули ёрдамида археоботаник материаллар – куйган ўсимлик уруғлари, органик қолдиқлар ва бошқа ўсимлик асосли намуналарнинг ажратиб олиниши амалга оширилди. Ушбу материаллар қатламлардан сувда ювиш орқали тўпланиб, лаборатория таҳлиллари учун Германияга юборилди.

Шунингдек, Жиззах вилояти Баҳмал туманида денгиз сатҳидан 2200 метр баландликда жойлашган Тўғонбулоқ ёдгорлиги ҳозирги вақтда Ўзбекистон тоғли ҳудудларидаги энг юқорида жойлашган ягона қадимги шаҳар ҳисобланиб, 2025 йил июн ойидан бошлаб бу ёдгорликда кенг қўламли тадқиқот ишлари давом эттирилмоқда.

2025 йил июн ойидан бошлаб 2024 йилда аниқланган Китоб тумани Янгиқишлоқ аҳоли манзилидан 4 км. шимолда жойлашган ўрта тош даврига оид янги Кийик-Камар ғор-маконида Ўзбек-Польша халқаро қўшма археологик экспедицияси тадқиқот олиб борилмоқда. Дастлабки тадқиқот ишлари натижасида ушбу ёдгорлик ундан 7 км. жануби-шарқда жойлашган Ангилак ғор-маконига ўхшаш эканлиги аниқланди. Қазиш ишларида 100 та, жумладан, 6 дона техник-типологик хусусиятларга эга тош буюм топилган. Ҳозирча 5 та маданий қатлам аниқланиб, 5-маданий қатламда учоқ ва тош артефактлар топилган.

Шунингдек, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Қоракўз қишлоғидан 2-3 километр жануби-шарқда мезолит-неолит даврига оид янги Чучукбулоқ ёдгорлиги аниқланди. Дастлабки қазув ишларидан маълум бўлишича, ушбу ёдгорлик 3 та маданий қатламдан иборат. Мезолит-неолит даврига оид бу ёдгорлик воҳа тарихининг айнан шу даврини ўрганишда ўта аҳамиятлидир. Ёдгорликнинг яна бир муҳим томони республика ҳудудида мазкур даврга оид маданий қатламлари сақланиб қолган ёдгорликлардан бири эканлиги ҳисобланади. Ёдгорлик Қизилқум ҳудудидаги Калтаминор, Самарқанд воҳасидаги Сазағон ва Ўзбекистон жануби ҳамда Тожикистонда тарқалган Хисор маданиятлари чорраҳасида жойлашган бўлиб, қазув ишлари натижаси маданий қатламларнинг топилмаларга бой эканлигини кўрсатди. Тадқиқотлар давомида қаламсимон ўзак тошлар, микропластинкалар, микропайкон ва қирғичлар топиб ўрганилди.

Миллий археология маркази ва Англиянинг Лондон Кингс коллежи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, Навоий вилояти Зарафшон ва Нурота туманлари ҳудудидаги тадқиқотларда Пашат ёдгорлиги атрофи, Улус қишлоғи яқинидаги Каттааччиқ кўл ўрни текширилди. Шунингдек, Учтут устахонаси кўздан кечирилиб, ўрта палеолит даврига оид тош учириндилари намуналари олинди. Тадқиқотлар давом эттирилмоқда.

2024 йилда топиб ўрганилган Тункат ёдгорлигининг шаҳристон қисмидаги устахона ўрнида 2025 йил май ойида олиб борилган тадқиқотлар натижасида XII асрга тегишли Тункат деҳқони Муҳаммад ибн Мансур фармонига кўра зарб этилган мис танга аниқланди. Бу Тункатда шу даврда зарбхона мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи манба ҳисобланади.

Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида жойлашган Зоминсой ҳавзасидаги археологик ёдгорлигидаги тадқиқотларда Зомин тумани ҳудудида илгари номаълум бўлган Қайирма номли янги мозор-қўрғонлар гуруҳи аниқланди. Изланишлар давомида 10 га яқин қабр-қўрғонлар ўрни аниқланиб, улардан 3 таси қазиб очилди. Ўрганилган қабрлардан биттаси ўз даврида бузилмаган ва яхши сақланган бўлиб, унда инсон скелети ва сувдон бор. Дастлабки ҳулосаларга кўра ушбу мозор-қўрғонлар сўнги антик ва илк ўрта асрларга оид бўлиши тахмин қилинмоқда.

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Кандирсой қишлоғи ҳудудидан ноёб археологик топилма – милодий II–IV асрларга оид катакомба типидаги қабр аниқланди. Бу қишлоқ аҳолиси томонидан тасодифан топилган ва ҳозирда Миллий археология маркази томонидан тузилган гуруҳ тадқиқот олиб бормоқда.

Қабр ичида бир эркак ва бир аёл дафн қилинган бўлиб, эркак скелетининг сон суяклари орасига силлиқланган тош буюм жойлаштирилган. Скелетлар ёнидан иккита сопол кўза ҳам топилган. Дастлабки тахминларга кўра, кўзалар ичида сут маҳсулотлари сақланган бўлиши мумкин. Ушбу топилмалар шакли, ясалиш услуби ва дафн маросими одатлари билан Тошкент воҳасида кенг тарқалган қадимги Қовунчи археологик маданиятига мансуб.

Хулоса қилиб айтганда,  қадимий топилмалар ва археологик маданият — миллатнинг илдизи, ўтмиши ва маънавий бойлигидир. Уларни ўрганиш, муҳофаза қилиш ва авлодларга етказиш долзаб вазифа.

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимий топилмалар ва археологик маданият — миллатнинг илдизидир