Паркент туманида жойлашган “Кумушкон” маҳалласи ҳудуди яқинида йўл қурилиши жараёнида қадимги даврга оид қабр қолдиқлари аниқланди. Бирламчи ўрганишлар натижасида ушбу ҳудуддан суяк бўлаклари ҳамда кучли занглаган темир қилич топилди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Хусусан, ҳосил бўлган ўра аслида ерости дафн хонаси (катакомба) эканлиги аниқланган. Мутахассислар томонидан бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда булла (муҳр) топилган. Мутахассисларнинг тахминларича ушбу қабр эрамизнинг I минг йиллигига тўғри келади.  

Археолог олимларнинг айтишича, бундай қабрлар ўша даврдаги кўчманчи чорвадор аҳолига тааллуқли. Топилмалар Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти лабораториясига топширилди.  

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қадимги даврга оид қабр топилди