Қачон тоза ҳаводан нафас оламиз? (+видео)
Инсон саломатлигига зарарли таъсир кўрсатиши сабабли атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ҳар доим ташвиш уйғотган. Ҳавонинг ифлосланиши инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиб, аллергия ва нафас олиш тизими касалликларини келтириб чиқарувчи сабаблардан бири ҳисобланади.
Айнан шунинг учун биз нафас олаётган ҳавонинг сифатли бўлиши жуда муҳим. Деярли ҳар бир йирик шаҳар атмосферасида юқори миқдорда ифлослантирувчи моддалар кузатилади, улар экотизим ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир этади.
Ҳавонинг ифлосланиши чегара билмайди – бир мамлакатдаги манбадан ҳавога чиқарилган ташланма бошқа, баъзида эса минглаб километр наридаги мамлакат ҳудудига ўтиши ва чўкиши мумкин.
Бугунги кунда дунёнинг йирик шаҳарларида, жумладан, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси ортиб бораётгани кузатилмоқда. Бунга табиий ва антропоген омиллар сабаб бўлмоқда. Мавжуд муаммолар ўрганилиб ҳаво сифатини яхшилашга қаратилган ишлар натижаси негадир кечикаётганга ўхшайди. Бугунги лавҳамизда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги қошидаги Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш лабараторияси мудири Зикрилла Алимов билан атмосфера ҳавосида ижобий ўзгаришларни қачон сезишимиз мумкинлиги ҳақида суҳбатлашдик
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/MNa8F2m5x_M" title="Qachon toza havodan nafas olamiz?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиши даражаси юқорилигича қолаётган бўлиб, бу нафас йўлларининг сурункали касалликлари, аллергия ва саратон касаллигига олиб келиши мумкин. Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши экологик ва аҳоли саломатлиги билан боғлиқ инқирозга айланиб кетмаслиги учун ҳукумат кескин чораларни кўриши зарур деб ҳисоблаймиз. Зеро, иқтисодий ўсишга эришиш учун бой берилган ва экология етказилган зарарнинг ўрнини келажакда ўрнини қоплаш имконияти йўқ ёки бўлган тақдирда ҳам унинг қиймати эришилган иқтисодий қийматдан бир неча карра қимматга тушишини унутмаслигимиз лозим.
Бизни кузатишда давом этинг. Ўзингиз ва яқинларингизни эътиборсиз қолдирманг.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА