Путин Теҳронда Эрдоған ва Раисий билан учрашади
19 июль куни Россия раҳбари Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Эрон Президенти Иброҳим Раисий билан учрашиш учун Теҳронга боради, деб хабар берди “Коммерсант” газетаси.
Ахборотда, жумладан, “Уч томонлама учрашувдан ташқари, албатта, икки томонлама музокаралар ҳам бўлиб ўтади” дейилган.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Владимир Путин Эронга ташриф билан боришини тасдиқлади.
Россия ва Украина низоси бошлангандан бери Путин хорижга бор-йўғи икки марта – Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюрди.