Президент Владимир Путин Шимолий Корея аскарлари Россия томонида туриб жангда иштирок этаётганини илк бор тан олди, деб ёзди CNN.

Москва Курскни бутунлай қайтариб олганини даъво қилганидан икки кун ўтиб, берилган баёнотда шундай дейилган:

– Кореялик дўстларимиз бирдамлик, адолат ва самимий яқинлик туйғуси билан ҳаракат қилишди. Биз билан елкама-елка ватанимизни ўз юртидек ҳимоя қилган аскарларнинг қаҳрамонлиги, юқори даражадаги махсус тайёргарлиги ва фидойилигига ҳурмат бажо келтирамиз.

Украина расмийлари ва Ғарб разведка хизмати томонидан аввалроқ 12 000 га яқин КХДР ҳарбий ходим РФга жўнатилгани таъкидланган эди. Ушбу хабарга қўшимча равишда март ойида Жанубий Корея ҳарбийлари яна 3000 Шимолий Корея аскари, шунингдек жуда кўп миқдорда қисқа масофага учувчи баллистик ракета, юзлаб дона 170 миллиметрлик ўзи юрар қурилмалар, 240 миллиметрли ракета мажмуаси отиш мосламаси юборилганини маълум қилди.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Путин Шимолий Кореядан миннатдор