Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пулли йўллар тизимининг аҳамияти муҳокама қилинди

Мамлакатимизда пулли автомобиль йўлларини босқичма-босқич жорий этиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда. Жумладан, Тошкент – Самарқанд ҳамда Тошкент – Андижон ва бошқа кичик лойиҳаларни амалга ошириш вазифалари белгиланган.

Таъкидлаш лозимки, пулли автомобиль йўлларини жорий этиш мамлакатимиз транспорт инфратузилмасини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қиладиган муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Бу йўналиш нафақат йўллар сифатини яхшилаш, балки инвестицияларни жалб қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт оқимини самарали бошқариш имконини беради.  

O‘zLiDeP ташаббуси билан ўтказилган давра суҳбатида соҳа мутахассислари иштирокида ушбу масаланинг иқтисодий ва амалий жиҳатлари атрофлича муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида қайд этилганидек, мамлакатимизда умумий узунлиги 700 км.га яқин бўлган пулли автомобиль йўлларини барпо этиш режалаштирилган. Жумладан, Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ ва Урганч – Хива йўналишларида замонавий автомагистраллар қурилиши кўзда тутилган.  

Ушбу лойиҳалар транспорт тизимини модернизация қилиш, ҳудудлар ўртасидаги алоқадорликни кучайтириш ҳамда транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Натижада ҳаракат тезлиги ошиши, вақт ва транспорт харажатлари қисқаришига эришилади.

Давра суҳбатида пулли йўлларни жорий этишда ижтимоий манфаатлар мувозанатини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. Шунингдек, тарифларнинг адолатли белгиланиши, эҳтиёжманд аҳоли қатлами учун имтиёзлар яратиш кераклиги таъкидланди. Пулли йўллар тизимини иқтисодий самарадорлик кафолатига айлантириш бўйича ҳам бир қатор таклифлар билдирилди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА