Пул массаси миқдори ошишда давом этмоқда
Марказий банкнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига пул массаси умумий миқдори қарийб 250,19 трлн сўмга етган.
Август ойида пул массасининг ўсиши 8,0 трлн сўмни ташкил қилган. Бунда, миллий валютадаги пул массаси 8,2 трлн сўмга ошган бўлса, чет эл валютасидаги депозитлар миқдори 188 млрд сўмга камайган.
Хусусан, ой давомида муомаладаги нақд пуллар ҳажми ҳам 1,5 трлн сўмга кўпайиб, қарийб 52,0 трлн сўмга етган.
Ш. Маматуропова,
ЎзА