Пухта тайёргарлик – мўл ҳосил гарови
Навоий вилояти деҳқон ва фермер хўжаликлари кузги буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Навоий вилояти деҳқон ва фермер хўжаликлари кузги буғдой экиш ва майсани эрта ундириб олишга алоҳида эътибор қаратмоқда.Бу йил вилоятда 40 минг 600 гектар майдонга ғалла экиш мўлжалланган бўлиб, шу кунгача 39 минг 300 гектардан ортиқ ерга уруғ сепилди. Фермер хўжаликларининг қарийб 16 минг гектар даласида майса бир текис униб чиқди, зарур мелиорация ва агротехник тадбирлар бошлаб юборилди.
Қизилтепа, Кармана, Хатирчи ва Навбаҳор туманлари фермерлари майса парваришлаб, белгиланган режа асосида суғориш ишларига алоҳида аҳамият қаратаётир.
– 69 гектарда бир текис унган майса парваришини давом эттирмоқдамиз, – дейди Навбаҳор туманидаги “Бўганбой” фермер хўжалиги раҳбари Ахтам Рўзимуродов. – Шу кунга қадар ҳар гектар ерга 300 килогараммдан ўғит сепиб, иккинчи суғориш ишларини якунига етказдик.
Мазкур хўжалик аъзолари пахта ва ғалладан ташқари уч гектар узумзор ташкил этди. Ўнта асалари уяси ва икки юз бош қўй парваришланаётган ушбу хўжаликда келаси йилда қорамол боқиш ҳам режалаштирилмоқда.