ПСЖ Месси билан шартномани узайтирмоқчи
Парижнинг ПСЖ футбол клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессига янги шартнома таклиф қилди, дея хабар тарқатди “Le Parisien” газетаси.
Хабарда айтилишича, парижликлар Месси билан шартномани 2024 йилгача узайтирмоқчи. Айни пайт битимнинг молиявий томони устида иш олиб бориляпти.
Таъкидланишича, Мессининг ўзи шартномани узайтиришга қарши эмас.
Айтиш жоиз, “Transfermarkt” портали футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳолаган. Месси ПСЖ таркибида 2021 йилдан бери ҳаракатланмоқда. Унинг клуб билан ҳозирги шартномаси 2023 йилгача амал қилади.
Маълумот ўрнида: Франция чемпионатида ушбу мавсум Месси 11 ўйинда 6 голга муллифлик қилган, 9 гол узатмасида иштирок этган. Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида эса уч ўйинда икки голни ўз номига ёздиришга эришган.
Т. Рўзиев, ЎзА