Андижон вилоятида умумтаълим мактаблари психологларига амалий, услубий ёрдам кўрсатиш, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган семинар-тренинг ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик ташҳис маркази томонидан ташкил этилаётган семинар-тренингларда умумтаълим мактаблари психологлари, шунингдек, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари иштирок этмоқда.

Вилоят ҳалқ таълими бошқармасида ўтказилган навбатдаги семинар-тренингда мактаб психологлари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди, замонавий ва самарали иш услубларини фаолиятга татбиқ этиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.  

[gallery-9423]

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташҳис маркази услубчилари томонидан “Психологик хизмат фаолиятини самарали ташкил этиш”, “Вояга етмаган ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш”, “Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ишлари самарадорлигини ошириш” мавзуларида маърузалар ўқилди, маҳорат дарслари ўтказилди.

Маҳорат дарсларида иштирокчиларга ўқувчи-ёшлар билан ишлаш, фаолиятдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишнинг самарали ва интерфаол усулларидан фойдаланиш, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.  

Семинар жараёнида психологлар ўзаро тажриба алмашди, касбий билим ва малакаларини бойитди, ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (фото),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Психологлар малака оширди