ФОТОРЕПОРТАЖ

Андижон давлат университетида “Ёшлар ойлиги” доирасида вилоят прокурори ўринбосари ҳамда андижонлик ёшлар иштирокида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Университет ректори Бахтиёр Акбаралиев мамлакатимизда амалга оширилаётган  ислоҳотлар,  ёшларнинг юксак марраларни эгаллаши учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳамда раҳбарларнинг ёшларга бераётган эътибори ҳақидаги фикрлари билан тадбирни очиб берди.

[gallery-18058]

Вилоят прокурори ўринбосари Комил Алимов учрашувда ёшларни пухта билим олишга, шижоат билан олға интилишга чорлади. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсати доирасидаги қонун-ҳужжатлари, ёшларда мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни бартараф қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида тушунча берди. Ёшларга келгуси фаолиятида зарур маслаҳатлар берди.  

Самимий мулоқотда ёшлар ўз мақсад ва интилишлари, таклифларини баён этди,  ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олди.

Учрашув якунида бир гуруҳ фаол, иқтидорли ва ташаббускор ёшларга эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир доирасида шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадига қаратилган “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокурор ёшлар билан учрашди