Тошкент вилоятида Ўрта Чирчиқ туманида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев, Республика ҳунарманд уюшмаси раиси-Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Улуғбек Абдуллаев ва Тошкент вилояти прокурори Салом Самадов иштирок этди.

Асосий эътибор мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш, тадбиркорликка қизиқувчи ёшларга имкноният яратишга қаратилди.

Учрашувда туман ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларни билдирди. Ўрта Чирчиқлик ёш Шахзод Боймуродов туманда болалар мусиқа ва санъат мактаби йўқлиги, шунингдек, умумтаълим мактабларида мусиқа жиҳозлари етишмаслиги бўйича қилган таклифи ижобий ҳал этиладиган бўлди.

Шунингдек, тумандаги 69-мактабнинг бир гуруҳ ўқувчилари ўтган йиллар давомида “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида қайта қурилиш ишлари охирига етмай тўхтаб қурилиш ишлари якунланмай қолган ўқув биноси ва спорт залини битириб беришни сўрашди. Ушбу мурожаат юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ихтиёр Касимов қурилиши тугалланмаган мазкур таълим даргохининг ўқув биноси ва спорт залига керакли бўлган маблағни ажратишини маълум қилди.

Учрашув ишчан кайфиятда ўтиб, савол-жавоблар муҳокамалар марказида бўлар экан, ёшларнинг мулоҳазалари - таклифлари тингланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Прокурор ва ёшлар учрашувида ўрта чирчиқлик ёшлар муаммоларига ечим топилди