Прокурор оғир ҳудудлардаги ҳолатни ўрганди
Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан вилоят 2-сектор штаби аъзолари, туман мутасадди идоралари, ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган ҳудудларда аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, турмуш шароитларини яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Сирдарё вилояти прокурори Шохрух Аминов Боёвут тумани олис ҳудудларида жойлашган шароити оғир бўлган “Маданият”, “Маънавият” ва “Ижодкор” маҳаллаларида уйма-уй кириб, муаммоларни ўрганди. Ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи 7 та хонадонга 7 тадан парранда, 5 та хонадонга 1 тадан қўй ва эчкилар топширилди.
Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан масъулларга зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шунингдек, вилоят прокурори туман сектор раҳбарлари билан биргаликда ҳудуддаги янги ташкил этилган “Boyovut kotton texstil” МЧЖ фаолиятини ўрганди.
2022 йил январь-февраль ойларида корхона томонидан 958,0 минг доллар ип калава экспорти амалга оширилиб, 400 нафар фуқаронинг доимий бандлиги таъминланди.
Шуҳрат Суяров, ЎзА