Тошкентда “Профессионал таълим барқарор ривожланишининг минтақавий жиҳати: муаммолар ва истиқбол” мавзусидаги биринчи халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан ташкил этилган анжуманда ГФРнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси доктор Тило Клиннер, қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллий ва Германия, Австрия, Тожикистон, Қирғизистон сингари давлатлардан келган халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатларида касб-ҳунар таълими тизимини такомиллаштириш масаласи муҳокам этилади, минтақада иқтисодий ўсишнинг муҳим омили бўлган касбий таълим ривожланиши тенденцияси кўриб чиқилади. Шунингдек, профессионал таълим йўналиши мутахассислари ўртасида билим ва тажриба алмашиш, минтақа давлатларида профессионал таълим бўйича миллий тизимни барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш, касбий таълим ислоҳоти соҳасидаги ички ишланмалар билан танишиш ҳам назарда тутилган.

Конференция доирасида иштирокчилар соҳадаги долзарб халқаро ва миллий тенденцияларни ўрганмоқда. Шу билан бирга касб-ҳунар таълими муассасаларининг бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлиги, соҳани рақамлаштириш имконияти муҳокама қилиняпти.

[gallery-9309]

- Мамлакатимизда ёшларни касбга ўқитиш, улар бандлигини таъминлаш муҳим масала саналади, - деди Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Азиз Мелибоев. - Ҳозир республикамизда 400 мингдан зиёд ёш айнан профессионал таълим бўйича касб-ҳунар эгалламоқда. Жараёнга хусусий секторни жалб этиш, халқаро ва минтақавий илғор тажрибани оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мақсадимиз ёшлар сифатли касб-ҳунар эгаллашини таъминлаш. Айни пайт Германия тажрибаси асосида иш жойининг ўзида касбий таълим бўйича ўқитиш услубини қўллаш ва ривожлантиришга урғу беряпмиз. Бунинг натижасида амалиёт ва таълим узвийлиги таъминланади, ўзаро интеграция пайдо бўлади.

Анжуманда Европа давлатлари ва Марказий Осиё минтақасида профессионал таълим тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари ва тенденциялари муҳокама қилинди. Профессионал таълим ва бизнес сектори муносабати масаласи кўриб чиқилиб, касбий таълимда рақамли технологиядан фойдаланиш борасидаги замонавий усулларга бағишланган тақдимот намойиш этилди.

- Биз 130 давлатда фаолиятни йўлга қўйганмиз, - дейди Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йоахим Фриц. - GIZ 30 йилдан буён Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари билан иқтисодий-ижтимоий ривожланиш соҳасида самарали ҳамкорлик қилиб келади. Халқаро таълим тарғиботида ҳам фаол иштирок этиб, фуқаролар турмуш шароитини яхшилашга кўмаклашади. Бугунги конференцияда ҳам жуда муҳим ва долзарб бўлган кадрлар тайёрлаш масаласи ҳар томонлама ўрганилиб, таҳлил қилинди. Асосийси, Марказий Осиё ва Европа давлатлари вакиллари айни йўналишда фикр ва тажриба алмашиш имконига эга бўлдилар.

Гўзал Сатторова, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профессионал таълимни ривожлантириш бўйича хорижий тажриба таҳлил қилинди