Профессионал шахматчилар ўртасида турнир бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида профессионал шахматчилар ўртасида «Ўзбекистон профессионал шахмат лигаси» турнири бўлиб ўтди.
Мусобақа иштирокчилари икки гуруҳга бўлинган ҳолда дона сурдилар. Турнирнинг якуний натижаларига кўра, рейтинг кўрсатгичи 2000 дан юқори бўлган ўғил болалар ўртасида Акбарали Абдуҳакимов ғолиб деб топилди. Кейинги ўринлар Даврон Шарипов ҳамда Жавоҳир Бозоровга насиб этди.
Рейтинг кўрсатгичи 1600 дан юқори бўлган қизлар ўртасидаги беллашувда Зилола Актамова ғолибликни қўлга киритди. Мафтуна Бобомуродова иккинчи, Нилуфархон Имомқўзиева эса учинчи ўрин билан кифояланди.
[gallery-18041]
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан таъсис этилган диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА