Профессионал ҳакамлик спорт ривожига хизмат қилади
Ҳар бир спорт тури бўйича ўтказиладиган мусобақаларда адолат ва холисликни таъминлашда ҳакамларнинг ўрни беқиёс.
Тошкент шаҳрида “Кураш спортида ҳакамлик меъёрлари” мавзусида ўтказилган глобал саммит айнан малакали ҳакамларни тайёрлаш, уларнинг билим даражасини бойитиш, зарур кўникмаларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган.

Халқаро кураш институти томонидан тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган саммитда дунёнинг кўплаб давлатларидан кураш мутахассислари қатнашмоқда.

Саммитнинг илк кунида Халқаро кураш ассоциацияси бош котиби Муҳаммад Реза Нассири, техник директор Рави Капур, Халқаро кураш институти ректори Ҳабибулла Тожиев, КСА техник директори Али Шахиркани ҳамда институт экспертлари, мутахассислар кураш яктаги ва гиламига оид масалаларни атрофлича муҳокама қилишди.
Саммит 16 сентябрга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА