Бугун, 19 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бокс бўйича WBC Гран-присининг 1/2 финал жанглари бўлиб ўтади.
Кеча 1/2 финал жанглари олдидан боксчилар расмий тарозидан ўтиш тадбирларида қатнашди ҳамда face to face маросимларида иштирок этди.

Айтиш лозим, жорий йилнинг 12 август куни Саудия Арабистонида мазкур гран-при турнирининг 1/4 финалида ҳамюртимиз украиналик Данило Лозанга қарши рингга кўтарилиб, рақибини мағлуб этган ҳолда ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди. Тарозида Мужибилло рақибидан енгилроқ тош босди. Лозан - 64,3 кг., Турсунов эса роппа-роса 64 кг. вазн кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, Турсунов иштирок этадиган бокс кечаси давомида 8 та жуфтлик ўртасида жанглар ташкил этилади.
Т. Рўзиев, ЎзА