Профессионал бокс: Бектемир АҚШда жанг ўтказади
Бугун, 30 январь куни эрта тонгда жаҳон профессионал бокс оламида ўз ўрнига эга бўлган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангига ҳозирлик кўриш учун АҚШга йўл олди.
Маълумки, ўтган йилнинг 19 июнида Мелиқўзиев АҚШдаги бокс оқшомида кутилмаганда америкалик Габриэль Росадога ютқазиб қўйганди.
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси хабарига кўра, истеъдодли боксчимизнинг навбатдаги жанги жорий йил март-апрель ойларида ташкил этилиши кутилмоқда.
Мелиқўзиев сўнгги жангини Тошкентдаги бокс кечасида россиялик Сергей Екимовга қарши ўтказган эди. Ўшанда у рақибини очколар ҳисобида мағлуб этган.
Т. Рўзиев, ЎзА