“Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг навбатдан ташқари VII Пленуми бўлиб ўтди.
Унда партиянинг Марказий ва ҳудудий кенгаши ҳамда фракцияси аъзолари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, фаоллар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Zoom иловаси орқали ўтказилган Пленумда 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида “Миллий тикланиш” демократик партиясининг иштироки, партиядан бўлажак номзод бўйича таклифлар киритиш масаласи муҳокама қилинди.
Пленумни партия Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров очар экан, “Миллий тикланиш” демократик партияси Президент сайловида муносиб иштирок этишини ва бунинг учун бор имкониятдан фойдаланишини таъкидлади.
Аввало пленумда партиянинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шундан сўнг Пленум иштирокчиларининг фикр-мулоҳазалари асосида партия тарафдорлари томонидан қўллаб-қувватланган Алишер Қодиров номзоди бир овоздан маъқулланди.
<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/uOe2ecXINJM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Шерали Отабоев, Нишонбой Абдувоитов(видео), ЎзА