Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Президентимизнинг «Янги Ўзбекистон» газетасида «Янги Ўзбекистон демократик ўзгаришлар, кенг имкониятлар ва амалий ишлар мамлакатига айланмоқда» сарлавҳаси остида нашр этилган интервьюсида баён этилган фикр-мулоҳазалар, белгилаб берилган вазифаларга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Zoom платформаси орқали ўтказилган мазкур давра суҳбатида дастлаб институт ректори Нодирбек Сайфуллаев  давлатимиз раҳбарининг Ватанимизда кузатилаётган оламшумул ўзгаришлар, ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти чуқур таҳлил этилган мазкур интервьюсини ўқиган юртдошларимизнинг онгу шуурида бугунги тинч ва фаровон ҳаётимизга бўлган шукроналик туйғуси жўш уриши, келажакка бўлган ишончи янада мустаҳкамланишини қайд этиб ўтди.  

Шунингдек, Президентимизнинг ҳар бир саволга миллат етакчиси, давлат раҳбари сифатида берган теран ва кишини чуқур ўйга толдирадиган жавоблари ҳар биримизда бир вақтнинг ўзида катта қизиқиш, ҳаяжон ва масъулият уйғотгани, ўтган йиллар давомида эришилган ютуқлар билан бир қаторда, халқ ишончини оқлаш борасидаги масъулият ҳисси билан тўлиб-тошган фикрлардан, илгари сурилган ғоялардан таъсирланмасликнинг иложи йўқ эканлиги алоҳида таъкидланди.  

– Юртбошимиз доимо ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб таълим-тарбия олишлари учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратиб, улар билан учрашувлар ўтказиб, доимий мулоқот қилиб келмоқда, – дейди Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Ҳабибулло Ражабов.  – Ушбу суҳбатда ҳам бундан мустасно бўлмаган ҳолда ёшлар масаласи, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш жараёнида ёшларнинг ўрни ва асосий вазифалари ҳақида алоҳида тўхталиб, «Айнан замонавий билим олган, илғор касб-ҳунарларни, инновацион технологияларни, хорижий тилларни пухта эгаллаган ўғил-қизларимиз мамлакатимизни янада тараққий эттиришда етакчи ўрин тутади» дея, уларга билдираётган юксак ишончларини яна бир бор намоён қилди.  

– Президентимиз устувор вазифалар қаторида маънавий ва маърифий жиҳатларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтганлари мени жуда ҳам қувонтирди, – дейди Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, институт доценти Ортиқали Қозоқов. - Дарҳақиқат, юртимизда бугунги кунда санъат ва маданият, хусусан, унинг таркибий қисми бўлмиш бадиий таълим соҳасининг ривожига қаратилган бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Бунинг натижасида Янги Ўзбекистоннинг санъати ва маданияти ҳам тарихий анъаналар ва замонавий қарашлар уйғунлигида ўзининг янги ривожланиш босқичига чиқиб бормоқда.  

Таъкидлаш жоизки, мазкур интервью нафақат юртимиз, балки хорижий давлатларда ҳам катта қизиқиш билан кутиб олинди, кенг таҳлил қилинди. Давра суҳбатида хорижий экспертларнинг мулоҳазалари ҳам муҳокама қилинди.  

Тадбирда сўз олганлар ушбу суҳбатнинг тарихий аҳамиятига тўхталиб, унда мамлакатимиз ҳаётида долзарб  бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилгани, Ўзбекистонда олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат, ижтимоий-иқтисодий масалалар кенг таҳлил этилганини қайд этиш баробарида, унда ёритилган фикрларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга тўлиқлигича етказиб бериш лозимлиги, бу эса уларда юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришда муҳим эканини таъкидлади.  

А.Худойқулов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президентимизнинг интервьюси мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш муҳим