Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йилнинг 18 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида кадастр ҳужжати бўлмаган уй-жойларга ер солиғи уч карра миқдорида ҳисобланаётганлиги, аҳоли томорқа учун кредит, субсидия ҳамда уй-жойни кенгайтриришга ипотекадан фойдалана олмаётгани алоҳида таъкидланган эди. Шу ҳолатларни инобатга олиб масъулларга кадастр ҳужжатига эга бўлмаган, давлат рўйхатидан ўтказилгамаган якка тартибдаги уй-жойларни хатловдан ўтказиш топшириғи берилди.

Хатлов натижасида ҳар бир тумандаги мавжуд ер майдонлари ва ундан фойдаланувчиларнинг амалдаги ҳисобини аниқлаш ҳамда тизимли юритилишини йўлга қўйиш, ер фонди тоифасидан қатъий назар ҳар бир кўчмас мулк объектига нисбатан мавжуд кадастр маълумотларини аниқ ва тўғри шакллантириш ва юритилишини таъминлаш, рақамлаштирилмаган мулк объектлари ҳисобини юритиш ва ўрнатилган тартибда рақам берилишини ташкил этиш, туман ер ресурси ҳолатини ўрганиш, бўш турган, табдиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадлари учун берилиши мумкин бўлган захираларини аниқлаш белгиланган. 

Бухоро вилоятида ҳам мазкур белгиланган ишлар ижроси доирасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Вилоятнинг ҳар бир туманида бўлгани каби Жондорда ҳам кадастр ходимлари маҳаллалар кесимида хонадонма-хонадон юриб хатлов ишларини ўтказмоқда.

–Туманда 32 мингдан зиёд кадастр ҳужжати йўқ хонадонлар мавжуд, –дейди Давлат кадасртлари палатаси Жондор тумани филиал раҳбари Жаҳонгир Қўчқоров. – Ўтказилаётган хатлов ишлари натижасида бугунги кунга қадар 10 мингдан ортиқ эгалик ҳуқуқи йўқ хонадонлар аниқланди. Мазкур кўчмас мулкларга оид электрон маълумотлар UzKAD дастурига киритилди. Бундан ташқари, йил бошидан буён Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив тизими орқали кўчмас мулк обектларига кадастр паспорти расмийлаштириш учун жами 1 минг 354 та мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларга асосан, 706 та якка тартибдаги уй-жойларга, 188 та кўп қаватли уйдаги хонадонларга, 415 та нотурар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектлари ва 45 та ер участкаларига кадастр паспорти расмийлаштирилган.  

Айни кунларда туманда ер фонди тоифасидан қатъий назар ҳар бир кўчмас мулк объектига нисбатан мавжуд кадастр маълумотини аниқ ва тўғри шакллантириш, рақамлаштирилмаган кўчмас мулк объектлари ҳисобини юритиш ишлари давом этмоқда.  

Хатлов ишларига кадастр муҳандислари билан бир қаторда туманнинг 52 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика нозирлари ҳамда сектор раҳбарлари ҳам бириктирилган.

Зариф Комилов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: хатлов ишлари давом этмоқда