Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олтинсой туманида бўлиб, ҳудуднинг бой туристик салоҳияти билан танишди. Маданият масканлари ва маданий мерос объектларини ўрганди. Жойларда маҳаллий ва хорижлик сайёҳларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Тумандаги Хўжаипок ота зиёратгоҳи сўлим тоғлар қўйнида жойлашган. Тоғ этакларидаги ғорнинг шифобахш суви, мафтункор табиат манзаралари бу масканда нафақат зиёрат балки, тиббиёт ва эко туризмни ривожлантириш учун қулай имконият яратган. Хўжаипок қишлоғида сақланиб қолган қадимги миллий ҳунармандлик намуналари, турли осори-атиқалар этнотуризм шайдоларини ҳам мафтун этиб келади.

Хўжаипок ота зиёратгоҳи муқаддас қадамжо ва ғордаги шифобахш суви билан танилган. Ривоятларга кўра, бу ердаги қабрда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳаётлик чоғида жаннатий экани башорат қилинган ўн саҳобадан бири Абдураҳмон ибн Авф хоки мангу қўним топган. Шифобахш сув таркиби фосфор, олтингугурт, туз, хлорид, сульфид, азон, темир каби моддалардан иборат. Мутахассисларнинг айтишича, бу сув ўндан ортиқ оғир, ўткир ва юқумли касалликларни табиий йўл билан даволашга ёрдам беради. Бош, оёқ, бел оғриқлари, кўкрак қафаси қисилиши, турли яралар, тошма, тери, асаб сингари касалликларга шифо бўлади. Ёз ва эрта куз фаслларида бу ер шифо излаб келган маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар билан гавжум бўлади.  

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сирли ғорнинг шифобахш сувидан самарали фойдаланиш учун Олтинсой тумани марказида замонавий санаторий барпо этилиб, Хўжаипок ғоридан сиҳатгоҳга сув қувурлари тортиб борилган. Эндиликда республика Касаба уюшмалари Федерацияси сўлим тоғ қўйнида ҳам барча шароитларга эга бўладиган санаторий бунёд этади.  

Шу ерда янги санаторий лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди. Мутасаддиларга лойиҳани янада такомиллаштириш, зиёратгоҳ ҳудудини ободонлаштириш, бу ерга келувчилар учун барча қулайликларни яратиб, қисқа вақтда йўлларни таъмирлаш юзасидан тегишли топшириқ берилди.

–Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 29 март куни мамлакатимиз туризм салоҳиятини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида туризмнинг иқтисодий, ижтимоий-маданий муҳим аҳамиятга эга соҳа экани таъкидланиб, бу борада келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилган эди, – деди Улуғбек Қосимов. – Олтинсойда ҳам бу борада катта имконият мавжуд. Эндиликда биз туманда сайёҳларни кўпроқ олиб қолиш учун уларга барча замонавий шароитларни яратишимиз, қулай инфратузилма барпо этишимиз, қизиқарли дастурлар ишлаб чиқиб, тарғибот ишларини кучайтиришимиз лозим. Ана шунда Олтинсой нафақат зиёрат, ёки тиббиёт балки, эко ва этнотуризм ҳам янада ривожланган ҳудудга айланади.

Улуғбек Қосимов шунингдек, туманнинг осмонўпар тоғ этакларидаги Сўфи Оллоёр ва Мавлоно Муҳаммад Зоҳид мақбараларини зиёрат қилиб, бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Машҳур тариқат арбоби, мутасаввуф шоир, буюк каромат соҳиби бўлган Сўфи Оллоёр 17-18 асрларда яшаган. Ул зот Катта Вахшивор қишлоғида дафн этилган. Тоғ бағридаги қишлоқда Сўфи Оллоёр барпо этган масжид сақланиб қолган.  

Мавлоно Муҳаммад Зоҳид 15-16 асрларда яшаган шайх, шоир ва аллома сифатида дунёга танилган. Манбаларда силсиласида омонатни Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратларидан олгани ва ул улуғ зотнинг иккинчи халифаси бўлганлари тилга олинган. Муҳаммад Зоҳид дафн этилган Кичик Вахшивор қишлоғидаги қабрлари обод масканга айлантирилган. Ҳар иккала буюк аждодимиз мангу қўним топган сўлим гўшалар нафақат минтақамиз балки, дунё мусулмонлари учун энг табаррук жой, муқаддас зиёратгоҳлардан бири сифатида танилган.

Вилоят раҳбари ушбу зиёратгоҳларда келгусида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Ҳудудда туристларга турли хизматлар кўрсатиш нуқталарини барпо этиш, эко ва этнотуризмни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсияларини билдирди.  

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Олтинсой – зиёрат, тиббиёт, эко ва этнотуризм ривожланган ҳудудга айланади