Президентимиз раислигида ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш, баҳорги экин мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида Фарғона вилоятида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, 438 минг тонна картошка, 28 минг тонна пиёз, 78 минг тонна сабзи, 39 минг тонна гуруч, 551 минг тонна ун, 79,5 минг тонна ўсимлик ёғи, 170 минг тонна гўшт, 55 минг тонна парранда гўшти, 936 миллион дона тухум етиштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Жорий йилда вилоятда жами 355 минг гектар майдонда қишлоқ хўжалиги экинлари турма-тур жойлаштирилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу майдонларда 4,1 миллион тонна маҳсулот етиштирилади.  

Фарғоналикларнинг томорқадан фойдаланишда катта тажрибаси бор. Минглаб оилалар кафтдек ердан мўмай даромад олиб, мўл-кўлчиликка ҳисса қўшмоқда. Вилоятдаги 646,7 мингта аҳоли хонадонларидаги 41 минг гектар томорқаларда 25,4 минг гектар эртаки, 33,1 минг гектар такрорий ҳамда 16,3 минг гектар тўқсонбости усулида озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилиб, эҳтиёж қопланади. Бунда 245 та маҳалладаги 23,1 мингта хонадон сабзавотчиликка, 109 та маҳалладаги 11,1 мингта хонадон картошкачиликка, 210 та маҳалладаги 22,6 мингта хонадон боғдорчиликка ихтисослаштирилади.  

Давлатимиз раҳбарининг қарорига асосан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган майдони захирага қайтарилди. Бу ерлар полиз-сабзавотчилик, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга аукцион орқали ижарага берилди. Бу имкониятдан Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаролар ҳам унумли фойдаланмоқда.  

Жов қишлоғилик Турсунали Қўзиев ўтган йили электрон аукцион танловида қатнашиб, 45 сотих ер эгаси бўлди.  

– Ер олганимиздан сўнг турмуш ўртоғим, ўғилларим ва келинларим иш билан банд бўлди. Ўтган йили бу ерга эртанги маккажўхори, такрорий экинга эса сабзи ва ловия экиб, мўл ҳосил олдик. Турмуш тарзимиз илгаригига қараганда анча юксалди. Айниқса, ўғилларимнинг четга ишга бормай қўйгани бизни жуда қувонтирди, – дейди Турсунали Қўзиев.  

Меҳнаткаш ва тадбиркор бу оила жорий йил экин турини алмашлаб экишни режа қилди. 30 сотих ерга қулупнай, 15 сотихига эса картошка ва помидор экди. Айни пайтда қийғос гулга кирган қулупнай кўчатлари деҳқон қалб қўридан меҳр олиб баравж ривожланмоқда.  

– Қишлоқ ёшлари ва аёлларига шундай имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдорман. Ўғил-қизларим ишли бўлди. Ҳатто қўни-қўшни, маҳалладаги аёллар ҳам ҳашарга чиқиб, бизга ёрдамлашяпти. Барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажаряпмиз. Бу йил худо хоҳласа қулупнайдан мўл ҳосил оламиз. Даромадимиздан Ҳасанбойга уй қуришни, набираларга хатна тўй қилишни режа қилиб турибмиз, – дейди оила бекаси Дилором Қўзиева.  

Ҳа, бугун вилоятда бу каби омилкор оилалар кўп. Улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, пешма-пеш бозорларга етказиб бермоқда. Бу эса бозорларнинг тўкинлиги, аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда.  

Маъсуджон Сулаймонов,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент топшириғи амалда: Фарғонада қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми ортади