Мамлакатимизда 17 триллион сўмдан ортиқ инвестиция ҳисобига 500 дан зиёд кичик саноат зоналари, 200 та ёшлар саноат зонаси фаолият юритмоқда. 2024 йил якунларига кўра, бу зоналарнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажми 15 триллион сўм, экспорт ҳажми эса 460 миллион АҚШ доллардан ошган. Қувонарлиси, уларда 95 мингга яқин ватандошларимиз ишлаяпти.

Бу ишлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бўш турган кичик саноат биноларидан самарали фойдаланиш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг амалдаги самарасидир.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳридаги саноат зоналарига ташкил этилган пресс-тур давомида шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.  

[gallery-23969]

Тошкент шаҳрида 723 миллиард сўм инвестиция ҳисобига 9 та кичик саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 650 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Жами иш ўринлари сони 16 мингдан ортиқни ташкил этади. Саноат турлари 20 дан ортиқ. Умумий йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 4 триллион сўмга, экспорт кўрсаткичлари эса 90 миллион долларга етган.  

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб Бектемир кичик саноат зонаси фаолияти билан таништирилди. Умумий майдони беш гектарни ташкил этган зонада кийим-кечак, электр ускуналари, резина-пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган 12 та корхона жойлашган. "Parlak Ambalaj" МЧЖ саноат зонасидаги етакчи корхоналардан бири ҳисобланади. Корхона озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари учун этикетка(ёрлиқлар), қадоқлар ишлаб чиқаради.  

— 2018 йилда фаолиятимизни бошлаганмиз, – дейди корхона бош директори Баҳодиржон Абдураҳмонов. – 2023 йилдан бошлаб экспорт бозорига чиқдик. Бугунги кунда 20 фоиз маҳсулотимиз хорижга сотилмоқда. Ўтган 2024 йилда 1 миллион 800 минг долларлик маҳсулотимизни экспорт қилдик. Бу йил  бу кўрсаткични 2,5 – 3 миллион долларга етказишни режалаштирганмиз. Корхонамизда айни пайтда 80 дан зиёд иш ўрни яратилган.  

Янгиҳаёт туманидаги "Янги авлод" махсус саноат зонаси иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Лойиҳанинг умумий қиймати 130 миллион АҚШ долларни ташкил этади. Шу билан бирга, 1,2 миллиард доллар миқдорида инвестициялар жалб этилиши кутилмоқда. 2025 – 2027 йилларда мазкур зонада 67 та резидент корхонанинг фаолият юритиши, 10 мингта янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Саноат зонасидаги корхоналардан бири — "East Can Solutions" МЧЖ алюминий банкалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.  

Корхонанинг умумий инвестиция ҳажми 90 миллион АҚШ долларини ташкил этади. 21 гектар улкан майдонни эгаллайдиган корхона учун замонавий технологиялар билан жиҳозланган ишлаб чиқариш ҳудуди барпо этилмоқда. Бу ерда ҳар йили 2,2 миллиард дона алюминий банка, шунингдек, 650 миллиондан ортиқ турли ичимликлар қадоқлари (алюминий ва PET) ишлаб чиқарилади. Биринчи босқичнинг ўзида 1,1 миллиард дона алюминий банка ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Маҳсулотларнинг камида 30 фоизи Россия, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларига экспорт қилинади.  

Саноат зонасида эътиборимизни тортган галдаги лойиҳа — JAC Motors автомобилларини айни манзилда ишлаб чиқарилиши бўлди. 135 миллион долларлик лойиҳани ишга тушириш 2025 – 2027 йилларга мўлжалланган. Биринчи босқич шу йилнинг тўртинчи чорагида йилига 20 минг дона ишлаб чиқариш қуввати билан бошланади. Бу кўрсаткич 2027 йилнинг тўртинчи чорагида 50 минг донага етади.  

Умиджон Қурбонов,  

Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташаббуси ўз самарасини бермоқда