Андижон шаҳрида Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ташкил этилганига беш йил тўлди. Ўтган йиллар давомида мактаб илмий-ижодий салоҳиятини юксалтириш, ўқувчиларни ҳар томонлама билимли, заковатли бўлиб етишишлари, истеъдодларни рўёбга чиқариш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мактаб биноси таъмири, жиҳозланиши жиҳатидан бугунги кун талабларига мос билим масканига айланди.

Ёш авлодни ҳар томонлама етук бўлишида, энг аввало, китобнинг ўрни беқиёс. Шу ўринда мактаб кутубхонасини бойитишга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси алоҳида ҳисса қўшди. Янги нашр қилинган китоблар, жаҳон адабиёти, ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёт вакилларининг, ёш ижодкорларнинг мингдан ортиқ китоблари мактабга тақдим этилди. Ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятини юксалтириш учун пойтахтда ва вилоятда яшаб, ижод қилаётган таниқли адиблар, шоирлар, адабиётшунос олимлар томонидан тизимли тарзда маҳорат дарслари ўтказилмоқда.  

Ижодий кеча, мушоира, адабий-маърифий анжуманлар, ёш ижодкорлар семинарлари, улуғ адибларнинг юбилей тадбирлари асосан, мазкур мактабда ўтказилаётганлиги ҳам ёшларнинг ижодий юксалишига замин яратмоқда. Мактабда “Муҳаммад Юсуф издошлари” адабий ҳамда драматургия, тикувчилик ва турли фан тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Мактаб ўқувчиларининг ижод намуналари республика ёш ижодкорларининг бир нечта баёзларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси ва бошқа нашрларда тез-тез чоп этилганлиги ҳам эътиборга лойиқ.  

“Умид ғунчалари”, “Ёшлик баёзи” номли тўпламлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриётида кўп нусхада чоп этилиб, бу китобларга мактаб ўқувчиларининг ижод намуналари жамланди. Мактабнинг ўқитувчилар жамоаси ёшларга пухта билим бериш, фан олимпиадалари, турли танловларда фаол қатнашиб, ютуқларга эришишлари учун жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилмоқда. Шу боис ҳам мактабнинг кўплаб ўқувчилари вилоят, республика миқёсидаги турли тадбирлар, танловларда фаол иштирок этиб, совриндорлар қаторидан ўрин эгаллаб келмоқда. Мактабда Андижон давлат ҳамда Ўзбекистон санъат ва маданият университетлари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Университет профессор-ўқитувчилари иштирокида маҳорат дарслари, давра суҳбатлари доимий равишда ўтказиб келинади. Мактабда таҳсил олган Ирода Орифжонова, Машҳура Ботирова, Шаҳзод Абдуллаев, Одина Эгамбердиева каби қатор истеъдодли ёшлар Республика ёш ижодкорлари семинарларида қатнашиб, устозлар эътиборига тушган.  

Гулчирой Давронбекова, Моҳларой Зафаржонова, Зиёда Абдужалилова каби ёшларнинг эришган ютуқлари ҳам алоҳида эътирофга лойиқ. Мактабнинг ўнлаб ижодкор, истеъдодли қизлари Зулфия номидаги давлат мукофоти танловининг вилоят, республика босқичларида иштирок этиб, ўзларининг юксак ижодий салоҳиятини намоён этди. Мактаб ўқувчиси Акмал Абдураҳмонов “Мард ўғлон” давлат мукофотига сазовор бўлган бўлса, ижодкор ўқитувчилари ҳам алоҳида ютуқларни қўлга киритди. Президентимиз фармони билан мактаб директори Шоҳистахон Нурматова “Соғлом турмуш”, ўқитувчи Нигорахон Юнусова “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари ҳамда “Ижодкор ўқитувчи” республика семинари қатнашчиси Шаҳло Ҳамидова Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди.  

Бир сўз билан айтганда, ўтган қисқа давр ичида мактаб ўз олдига қўйган мақсадларга эришди. Зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариб, Президентимиз, халқимиз, ота-оналар ишончини оқламоқда. Ишонч билан айта оламанки, ҳақиқий истеъдодлар масканига айланган Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби жамоасининг ютуқлари бундан буён ҳам янада юксалади. Келгусида ушбу масканда таҳсил олган ва олаётган ёшлар орасидан таниқли адиблар, шоирлар, журналистлар, халқимизга, Ватанимизга муносиб хизмат қиладиган инсонлар етишиб чиқади.  

Хуршида ВАҲОБЖОН қизи  

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси  

Андижон бўлими раҳбари, шоира. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташаббуси амалда: эзгу мақсадлар рўёби