Президент совғаси “Дамас” автомашиналари эгасини кутмоқда
Сирдарё вилоятида Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан биринчилардан бўлиб пахта қимматбаҳо хом-ашёсидан 40 центнердан ҳосил кўтарган 40 нафар фермер хўжалиги раҳбарига, Президент совғаси сифатида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 40 дона “Дамас” русумли автомашиналар топшириладиган бўлди.

Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Меҳнатдан келса бойлик – турмуш бўлар чиройлик, деб бежизга айтишмаган. Буни самарали меҳнат қилиб катта хирмон тиклаётган пахтакор-фермерларга ҳукуматимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик эканини алоҳида таъкидлаш лозим.
Демак, Сирдарёда зафар маррасини биринчилардан бўлиб эгаллаб, ҳар гектар ердан 40 центнердан пахта ҳосили кўтарган фермерлар Юртбошимизнинг ана шу мукофоти – “Дамас” автомобилини олиш бахтига сазовор бўлади.
Айни пайтда илғор фермерларга ажратилган Президент совғалари вилоят ҳокимлиги майдонига олиб келиб, қатор қилиб териб қўйилди.
Президент совғаси соҳиби бўламан, деган сирдарёлик фермерлар ҳар бир қуёшли кундан унумли фойдаланиб, фурсат борида, отингизни қамчиланг!