Президент қарори бўйича брифинг бўлиб ўтди
Халқаро шахмат академиясида матбуотда эълон қилинган “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори бўйича брифинг бўлиб ўтди.
Брифингда шахмат академияси раҳбарияти, мутахассислар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда шахматчилар иштирок этди.
[gallery-805]
Йиғилишда қарор моҳияти, ундан келиб чиқадиган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА