Бундан икки йил аввал, Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзоси сифатида иштирок этган Ўзбекистон давлати номидан сўзлаган нутқларида “Инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш Ўзбекистондаги ислоҳотларда энг муҳим ўринда туради, барқарор ривожланиш мақсадлари мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашни кўзда тутадиган “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” тамойили асосида амалга оширилади” деган муҳим мақсадларни баён этган эдилар.

Ушбу сўзлар ижроси ўлароқ, жорий йилнинг 7 февраль куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-46-сон Президент қарори бу борада мамлакатимиз ўз зиммасига олган вазифалар ижроси томон муҳим қадам бўлди. Бу эса давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларига қатъий содиқ қолади” деган мустаҳкам позицияси тўлиқ амалда эканлигини кўрсатмоқда.

Дарҳақиқат, ушбу қарор халқчил ва демократик тамойилларга асосланган Янги Ўзбекистон давлатини, эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, юртимизда инсон қадри устувор деган тамойилларнинг асл мазмун-моҳияти, шунингдек давлат раҳбарининг БМТ Бош ассамблеяси 76-сессияси, унинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида мамлакатимиз томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларни амалда рўёбга чиқариш, шунингдек ўтган йил декабр ойида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим” Глобал форумида белгилаб олинган мақсадларни амалга ошириш механизмларини қамраб олганлиги билан аҳамиятлидир.

Маълумки, халқимиз орасида азал-азалдан кенг тарқалган, таълим-тарбия тизимига сингиб кетган ҳалолллик, ростгўйлик ва адолатлилик, холислик ва ҳаққонийлик каби улуғ қадриятларимиз ва эзгу фазилатларимиз негизида биринчи навбатда инсонга юксак ҳурмат ва эҳтиромни кўрамиз. Давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йилнинг “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб номланиши ҳам халқимизнинг ушбу эзгу қадриятларини янада мустаҳкамлаш ва танлаган йўлининг бардавомлигини таъминлашга хизмат қилмоқда. 

Президентимиз ўз чиқишларида “Инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз.

Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз” деб таъкидлаганларида ушбу масаланинг юртимиз учун нақадар муҳимлигига урғу берганлар.

 Президентимизнинг қарори билан танишар эканмиз, аввало, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ҳар бир фуқаронинг инсон ҳуқуқларига нисбатан ҳурматини рағбатлантириш ва энг муҳими, унга ҳар томонлама риоя этилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиб, давлат ва жамият ҳаётида ҳар қандай зўравонлик ва низоларнинг олдини олишда ҳам муҳим эканлигига яна бир бор ишонч ҳосил қииламиз. Таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бериш орқали ёшларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган янги махсус дастурларни амалга ошириш, шу билан бирга инсон ҳуқуқларига оид мавжуд таълим услуб ва мазмунини кўриб чиқиш орқали янада такомиллаштириш, бу борада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси ижросини тўлиқ таъминланишига эришишни талаб этади.

Айтиш керакки, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги янги қарори Жамоат хавфсизлиги университети жамоаси томонидан кўтарингки руҳ билан қарши олинди. Зеро, университетимизга жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолиятни самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали мутахассисларни тегишли йўналишлар бўйича чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш жараёнида, шунингдек Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрларни юксак маънавий-ахлоқ эгаси этиб тарбиялаш, уларда ҳуқуқий маданият ҳамда ватанпарварлик сифатларини камол топтиришда инсон ҳуқуқлари соҳасига оид билимларни ўқитиш услубларимизни қайта кўриб чиқиш устувор вазифаларимиздан ҳисобланади.

Чунончи, Президент қарорида белгиланганидек, таълим муассасаларида “Ҳуқуқий саводхонлик ойлиги” доирасида ўтказиладиган тадбирларда “Янги Ўзбекистон ва инсон ҳуқуқлари” мавзусига алоҳида эътибор қаратиш, олий таълим муассасаларини аҳоли ўртасида умуминсоний қадриятлар, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва унга риоя қилиш тамойилларини оммалаштириш каби вазифалар белгиланган. Шунингдек, қарорда фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан фойдаланишини таъминлаш жараёнига кенг жалб этилиши, олий таълим муассасаларида инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқлари ва бола ҳуқуқларига оид ўқув курслари ва дарсликлар жорий этилишига мутахассис ўқитувчиларни жалб этиш, бунда Миллий таълим дастурини амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари имкониятларидан кенг фойдаланиш кутилган натижага эришишнинг муҳим омилидир.

Албатта, Жамоат хавфсизлиги университетининг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари ҳамда тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорини амалга оширилишида фаол иштирок этади. Унда белгиланган асосий вазифаларни ўз вақтида ва самарали ижро этиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонлиги ва Жамоат хавфсизлиги Университети бошлиғи кўрсатмалари асосида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. 

Унда ўқув дастурларни янада такомиллаштириш баробарида, ўқитиш жараёнига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги билим ва кўникмаларни мустаҳкамлашнинг замонавий шакл ва услублари, педагогик ва ахборот технологияларини кенг қўллаган ҳолда назария ва амалиёт узвийлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, Жамоат хавсизлиги университети таълим йўналиши хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш йўналишида, жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг энг долзарб муаммолари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни амалга оширишда инсон ҳуқуқлари муаммоларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бир сўз билан айтганда, Президент Қарорида Миллий таълим дастурининг тўлиқ ва тизимли амалга оширилиши семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар доирасида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилиши, шунингдек, инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида Ўзбекистонда қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият тизимли равишда хабардор қилиб борилишининг белгиланганлиги унинг ижроси очиқлиги ва шафофлигини ҳамда ҳисобдорликни таъминлайди.

Ўйлаймизки, Қарор билан тасдиқланган Миллий таълим дастури доирасида белгиланган вазифалар ва комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида кўп сонли халқимизнинг, айниқса, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилади. Унга оид ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолияти янада такомиллаштирилади. Пировард натижада жамиятда инсон ҳуқуқлари маданияти янада юксалади. 

Биз каби олий таълим муассасалари фаолиятида янги руҳ, янгчича ёндошув, ижод учун янги имкон майдони вужудга келади. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим асосий тамойиллари ва услубларини ўзлаштириш ҳамда тўлиқ тушунишга кўмаклашиш, ҳамкорликнинг кучайшиши, илмий ишланмалар сифати янада юқори поғонага кўтарилади. Энг муҳими, инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий-тадқиқот ва ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини оширишга эришилади, юксак малакали халқпарвар кадрлар авлоди шаклланади.

ОЙБЕК ТУРҒУНОВ, 

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғининг биринчи ўринбосари, 

юридик фанлари доктори, профессор

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори билан инсон ҳуқуқлари соҳасида миллий таълим дастури жорий этилди